2021-2023 йилларга мўлжалланган Молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш Миллий стратегияси тасдиқланди

Markaziy bank Daryo

Фото: Daryo.uz

2021-2023 йилларга мўлжалланган Молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш Миллий стратегияси тасдиқланди.

Миллий стратегиянинг бош мақсади аҳолининг барча қатламлари ва кичик бизнес субъектлари учун арзон ва юқори сифатли молиявий маҳсулотлар ва хизматлардан фойдаланиш имконияти мавжуд бўлган динамик, инновацион ва инклюзив молия тизимини яратишдан иборат.

Миллий стратегия 2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси банк тизимини ислоҳ қилиш стратегиясининг мантиқий давоми ҳисобланади.

Сўнгги йилларда банк-молия тизимида бир қатор ислоҳотлар амалга оширилганига қарамай, айрим жиҳатлари молиявий хизматлар оммабоплиги даражасининг жадал суръатларда ўсишига тўсқинлик қилмоқда. Хусусан,

  • мамлакат банк-молия секторининг давлатнинг иқтисодиётга аралашуви юқори даражада эканлиги, банк секторининг устун мавқеи ва норматив-ҳуқуқий базадаги камчиликлар соҳада рақобат ва инновацияларни чекламоқда;
  • молиявий технологик (финтех) компаниялар, нобанк кредит ташкилотлари, шу жумладан микрокредит ташкилотлари, ломбардлар ва лизинг компаниялари етарли даражада ривожланмаганлиги сабабли улар банкларга рақобатчи бўла олмаяпти;
  • харажатларни оптималлаштириш, молиявий маҳсулотлар ва хизматлар сифатини яхшилаш ҳамда уларнинг қамровини оширишда замонавий технология ютуқларидан етарли даражада фойдаланилмаяпти;
  • молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш бўйича кўрилган чораларда асосан истеъмолчилар манфаатлари кўзланиб, хизмат кўрсатувчиларнинг иқтисодий манфаатдорлигига етарлича эътибор қаратилмаган.

Миллий стратегияга кўра, 2023 йилгача тижорат банкларининг айрим хизматлари агентлик шартномаси асосида учинчи шахс томонидан кўрсатилади. Синов тариқасида Алоқабанк пластик карталарини Ўзбекистон почтаси орқали мижозга етказиб бериш, кредит ҳужжатларини расмийлаштириш кабилар амалга оширилади. Шунингдек, омонатлар жозибадорлиги, нақд пульсиз ҳисоб-китоб шаклларининг кенг қўлланилиши, клиринг тизимининг ривожланишига имкон яратилади.

×