Июнь ойининг бир ҳафтасида Хитойда 40 та банк банкрот бўлди

15.07.2024 08:08

1 514

Timer  png5 дақиқада ўқилади
Июн ойининг учинчи ҳафтасида Хитойда 40 та банк банкрот бўлди. Уларнинг кўпчилиги молия тизимини кенг кўламли ислоҳ қилишнинг бир қисми сифатида йирик корхоналарга ўзлаштирилгани айтилди. Мутахассислар вазият жаҳон иқтисодиёти учун жиддий оқибатларга олиб

Фото: Global Finance Magazine

Июнь ойининг учинчи ҳафтасида Хитойда 40 та банк банкрот бўлди. Бу ҳақда The Economist нашрига таяниб, Spot.uz нашри хабар берди.

Уларнинг кўпчилиги молия тизимини кенг кўламли ислоҳ қилишнинг бир қисми сифатида йирик корхоналарга ўзлаштирилгани айтилди. Мутахассислар вазият жаҳон иқтисодиёти учун жиддий оқибатларга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

Айни пайтда 7,5 трлн долларлик активларга эга 3800 га яқин Хитой банклари хавф остида экани қайд этилди. Бунга сабаб 2019 йилдан бери Хитой марказий банкни томонидан ўтказиб келинаётган \"ислоҳот\"лар ҳамда шу давр мобайнидаги нотўғри бошқарув ва муаммоли кредитларнинг тез суратларда ўсиши экани таъкидланди.
Маълумот учун, Хитойда 5 мингга яқин банклар фаолият кўрсатади.

Банкротлик тўлқини асосан узоқ вақтдан бери ёмон бошқарувдан азият чеккан кичик қишлоқ банкларини қамраб олди. Бундай банклар қурувчилар ва маҳаллий ҳокимият органларига кредитлар бериб келган, натижада бу уларнинг маҳаллий кўчмас мулк бозоридаги инқирозга қарши заифлигини оширган. Бундан ташқари, вазият Хитойнинг йирик банкларига ҳам таъсир қилишни бошлаган. Хитойнинг Renmibao порталига кўра, Jiangxi банкининг банкротлиги ҳақидаги миш-мишлар туфайли хавотирга тушган банк мижозлари оммавий тарзда омонатларини қайтариб беришни талаб қилишни бошлаган. Аҳоли банкларнинг банкрот бўлиши домино эффекти бошланганидан дарак беришини, уй-жой бозори ва банклар кетма-кет қулашини, энди Хитой коммунистик партияси буни тўхтатолмаслигини айтиб намойиш ўтказишган.

Ушбу муаммолар фонида Хитой Халқ банки (Марказий банк) қарз олиш учун бир неча юз миллиард юанга узоқ муддатли облигацияларни бозорда сотиш учун бир неча халқаро институтлар билан шартномалар тузди. Бу Хитой регуляторининг сўнгги ўн йилликдаги биринчи интервенцияси экани айтилмоқда.

Теглар:

#хитой

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган