Фото: Bankers.uz
Ўзбекистон банкларининг депозит базаси йил бошига нисбатан 9,8 фоизга ёки 23,7 трлн сўмга ошди. Бунда миллий валютадаги депозит қўйилмалари 20,5 трлн сўмга ва хорижий валютадагилари эса 3,2 трлн сўмга ортган. Bankers.uz депозитлар ҳолати бўйича банкларни таҳлил қилди.
Давлат банклари
Ушбу секторда депозит қўйилмалари ҳажми 11,3 трлн сўмга ортди. Энг катта ўсиш Ўзмиллийбанк (+5,1 трлн сўм), Халқ банки (+3,4 трлн сўм) ва Ўзсаноатқурилишбанкда (+2,1 трлн сўм) кузатилган. Давлат банклари орасида Асакабанк (-2,6 трлн сўм) ва Бизнесни ривожлантириш банкларида (-216 млрд сўм) депозитлар ҳажми йил бошига нисбатан камайган. Қайд этиш керакки, ярим йил ичида Пойтахт банк депозит қўйилмалари ҳажмини қарийб икки баробарга (+42 млрд сўм) оширган ва банкнинг депозит базаси 94 млрд сўмга етган. Агробанк (+1,6 трлн сўм), Алоқабанк (+987 млрд сўм), Микрокредитбанк (+642 млрд сўм), Туронбанкларда (+184 млрд сўм) ҳам депозит ҳажмининг ортиши кузатилди.
Ярим йилликда миллий валютадаги депозит қўйилмалари қуйидаги банкларда энг катта ўсиш суратлари қайд этилди:
- Халқ банки — +3,7 трлн сўм;
- Агробанк — +2,3 трлн сўм;
- Ўзсаноатқурилишбанк — +1,3 трлн сўм;
- Алоқабанк — +1 трлн сўм;
- Ўзмиллийбанк — 1 трлн сўм.
Хусусий ва бошқа банклар
Нодавлат банкларининг депозит қўйилмалари ҳажми январь-июнь ойларида қарийб 12,5 трлн сўмга кўпайди. Олти ой давомида хусусий банклар орасида депозитлар ҳажми энг кўп Капиталбанк (+3,5 трлн сўм), Ипотека банк (+2,6 трлн сўм) ва ANORBANK'да (+2 трлн сўм) кузатилди. Қуйидаги банкларда депозитлар ҳажми йил бошига нисбатан камайди:
- Азия Альянс банк (-904 млрд сўм),
- Ориент Финанс банк (-675 млрд сўм),
- KDB Bank Uzbekistan (-279 млрд сўм),
- Тенге банк (-179 млрд сўм),
- Мадад Инвест банк (-12 млрд сўм);
- Смартбанк (-3 млрд сўм).
Ярим йлликда миллий валютадаги депозит қўйилмалари қуйидаги банкларда энг катта ўсиш суратлари қайд этилди:
- Капиталбанк — +3,1 трлн сўм;
- Ипотека банк — +1,85 трлн сўм;
- Ҳамкорбанк — +1,66 трлн сўм;
- Ипак йўли банк — +1,38 трлн сўм;
- Анорбанк — +1,3 трлн сўм.
Хорижий валютадаги депозитлар
Банкларнинг депозит базасидаги хорижий валютадаги омонатлар олти ойда 3,2 трлн сўмга ортган. Ушбу турдаги депозитлар ҳажми фақатгина 15 та банкда камайган. Ўзмиллийбанкда хориж валютасидаги омонатлар энг кўп — 4,1 трлн сўмга ортган бўлса, энг катта пасайиш Асакабанкда (-1,7 трлн сўм) ва Азия Альянс банкда (-1,1 трлн сўм) кузатилган. Фоиз нуқтаи назаридан қаралганда энг катта ўсиш ANORBANK'да кузатилган бўлиб, банкнинг хорижий валютадаги депозилари 195 фоизга ёки 718,6 млрд сўмга кўпайди.
Қолган банкларнинг кўрсаткичлари билан қуйидаги жадвалда танишиш мумкин.
Bankers.uz статистикаси.
Тасодифий хабарлар
Шавкат Мирзиёев учта банкда жиноий иш очилиши ҳақида гапирган
Қозоғистоннинг "Евросиё банки" Ўзбекистонда шўъба банкини очди
Пластик карталар, терминаллар, банкоматлар ва инфокиоскларнинг февраль ойи бўйича статистикаси эълон қилинди