Apelsin Mastercard-Moneysend карталари ўртасида пул ўтказмаларини йўлга қўйди

20.08.2021 16:32

1 549

Пул ўтказмаларини МДҲ, Шарқий Европанинг 24 мамлакатига, жумладан Озарбайжон, Россия, Болгария, Чехия, Полша, шунингдек, Туркия ва Исроилга ҳам амалга ошириш мумкин.

"Капиталбанк" АТБнинг рақамли филиали "Apelsin" ўзининг веб версиясида Mastercard-Moneysend карталари орасида пул ўтказмаларини йўлга қўйди.

Ҳозирча ушбу хизмат тест режимида йўлга қўйилган. Шу сабабли 30 сентябргача ўтказмалар учун ҳақ олинмайди: 0%.

Пул ўтказмаларини МДҲ, Шарқий Европанинг 24 мамлакатига, жумладан Озарбайжон, Россия, Болгария, Чехия, Полша, шунингдек, Туркия ва Исроилга ҳам амалга ошириш мумкин.

Пул ўтказмалари миқдорига оид чекловлар мавжуд:

  • 1 марталик ўтказмада 2500 еврогача;
  • 1 кунлик ўтказмада 7500 еврогача;
  • 1 ойлик ўтказмада 25000 еврогача.

Apelsin мобил иловасининг Андроид тизимида фойдаланувчилари сони 1 млн дан ортиқ.

Эслатиб ўтамиз, Apelsin Bankers.uz томонидан тузилган банклар мобил иловалари рейтингида 1 ўринни эгаллаган эди.

Теглар:

#apelsin#капиталбанк#mastercard#moneysend

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган