Биз ҳақимизда

Bankers.uz интернет нашри ўз фаолиятини 2018 йил 11 ноябрь куни Телеграм канали сифатида бошлаган. Мақсадимиз таҳлилий ахборот бериш.

Нашрнинг тармоқларда саҳифалари, Телеграм платформасида асосий ҳамда тезкор ва қисқа хабарлар беришга ихтисослашган каналлари фаолият юритади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида рўйхатдан ўтган. Интернет-ОАВ сифатида рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги 1341-сонли гувоҳнома 2021 йил 7 январь куни берилган.

Profile Image

Исмоил Туропов

Бош муҳаррир

1984 йил Тошкент вилоятида туғилган. 2005 йил Тошкент молия институтини тамомлаган. Банк соҳасида 14 йиллик тажрибага эга. Фаолияти давомида тижорат банкининг фаолияти ва унинг самарадорлигини даврий таҳлил қилиб бориш, стратегик режалаштириш, маркетинг ва PR йўналишларига раҳбарлик қилган.

Bankers.uz нашри асосчиси ва бош муҳаррири. Нашр ҳамда унинг лойиҳалари учун умумий раҳбарликни амалга оширади.

Profile Image

Умид Ҳамдамов

Медиа марказ раҳбари

1981 йил Навоий шаҳрида туғилган. Сценарист-муҳаррир. Ўзбек фильмографиясининг таниқли режиссер ва сценаристларидан бири.

Bankers.uz интернет-нашрида медиа марказ раҳбари сифатида фаолият юритади.

Profile Image

Мирзаолим Дилшодов

Янгиликлар муҳаррири

1999 йил Қашқадарё вилоятида туғилган. 2021 йил Тошкент молия институтини тамомлаган. Банк, молия тизими, иқтисодий журналистика бўйича 7 йиллик тажрибага эга.

Bankers.uz нашрида янгиликлар, таҳлилий хабарлар йўналишига жавобгар.

Profile Image

Юсуфжон Хабибуллаев

Молиявий масалалар бўйича мутахассис

2006 йил туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабаси.

Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи, шунингдек шартномавий муносабатлар йўналишига масъул ҳисобланади.

Profile Image

Моҳинур Маматова

Журналист

2000 йил Андижон вилоятида туғилган. Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетини тамомлаган. Ҳозирда Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университетининг магистратура босқичида таҳсил олади. Журналистика соҳасида 3 йиллик тажрибага эга.

Profile Image

Ҳусан Махситов

Видеооператор-монтаж устаси

2001 йил Тошкент вилоятида туғилган. Ўзбекистон Журналистика ва Оммавий Коммуникациялар университетини тамомлаган. Фаолияти давомида кўплаб лойҳаларда ишлаган. Видеография соҳасида 3 йиллик тажрибага эга.