Мустақил Ўзбекистоннинг биринчи валютаси — сўм-купон муомалага киритилганига 29 йил бўлди

15.11.2022 07:16

1 467

Timer  png5 дақиқада ўқилади
15 ноябрь куни мустақил Ўзбекистон Республикасининг биринчи валютаси ўзбек сўм-купони муомалага чиқарилган кун саналади.

Фото: Kun.uz

Бугун, 15 ноябрь куни мустақил Ўзбекистон Республикасининг биринчи валютаси ўзбек сўм-купони муомалага чиқарилган кун саналади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг \"Ўзбекистон Республикаси ҳудудида параллель тўлов воситаси сифатида \"сўм-купонлар\"ни муомалага киритиш тўғрисида\"ги 1993 йил 12 ноябрдаги 550-сонли қарорига кўра, ички бозорни ортиқча рубль массасидан ҳимоялаш, аҳолига пул маблағларини тўлашни ўз вақтида таъминлаш мақсадида 1961–1992 йилларда амалда бўлган совет рублига ҳамда Россия банкининг 1993 йил нусхасидаги қоғоз пулларига 1:1 нисбатда 1993 йил 15 ноябрдан бошлаб муомалага киритилган. ;

Қарорда 15 ноябрдан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни беришда рубллар билан бир вақтда сўм-купонлар берилиши, декабрь ойидан бошлаб эса пенсия ва стидендиялар тўлиқ сўм-купонда тўланиши белгиланган. Қарор бир пайтнинг ўзида Вазирлар Маҳкамаси раиси ҳам бўлган президент Ислом Каримов томонидан имзоланган ва ижросини амалга ошириш Бош вазир Абдулҳошим Муталовга тоширилган.

1, 3, 5, 10, 25, 50, 100, 200, 500, 1000, 5000, 10000 сўмлик пулларнинг барчасининг олд қисмида Ўзбекистон герби ва пул номинали, орқа қисмида эса Самарқанддаги Регистон майдонида жойлашган Шердор мадрасасининг сурати туширилган эди. 1, 3, 5, 10, 25 сўмлик пуллар 120 х 61 мм ўлчамда, 50, 100, 200, 500, 1000, 5000, 10000 сўмлик пуллар 144 х 69 мм ўлчамда ясалган. Сўм-купон Англиядаги \"Harrison & Sons Ltd\" босмахонасида чоп этилган.

Сўм-купонлар 9,5 ой муомалада бўлиб, 1994 йилнинг 1 июлидан бошлаб Ўзбекистоннинг миллий валютаси — сўм муомалага киритилганидан сўнг ҳам, 1994 йилнинг 1 августига қадар амал қилган.

Теглар:

#валюта#сўм-купон#ўзбекистон

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган