Ўзбекистон банкларида мавжуд бўш иш ўринлари - февраль

Ўзбекистон банкларида мавжуд бўш иш ўринлари - февраль

Иллюстрация: Авазбек Топилов/Bankers.uz

Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, 2023 йилда Ўзбекистонда молия ва суғурта соҳаси вакиллари энг кўп маош олишган. Бу соҳада ўртача ойлик иш ҳақи 13 млн сўмдан кўпроқ бўлган. Табиийки, бу соҳада ишлаш нияти борлар кўпчиликни ташкил қилади. Банкда ўз каръерасини қурмоқчи бўлганлар шулар жумласидандир.

Шу боис Bankers.uz нашри вақти-вақти билан Ўзбекистон банкларида мавжуд иш ўринлари тўғрисида маълумот бериб боради. Бу сафарги банклардаги бўш иш ўринлари тўғрисидаги материалимиз ҳам банкларнинг корпоратив веб-сайтларидаги ва бошқа расмий саҳифаларидаги маълумотлар, шунингдек, hh.uz платформасидаги маълумотлар асосида тайёрланди. 

Банкларнинг корпоратив веб-сайтларидаги вакансиялар

Ўрганишларга кўра, 20 та банкнинг веб-сайтида мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисида маълумот мавжуд.

  1. Sanoat Qurilish Bank - 12 та
  2. NBU: 8 та
  3. Ипотека банк - 13 та
  4. Анорбанк - 11 та
  5. Микрокредитбанк - 11 та
  6. Алоқабанк - 3 та лекин эскирган
  7. Даврбанк - 7 та
  8. Ҳаёт банк - 1 та
  9. Асакабанк - 3 та
  10. БРБ - 4 та
  11. Туронбанк - 1 та
  12. Пойтахт банк - 1та
  13. Ипак Йўли банк - 15 та
  14. Ориент Финанс банк - 1 та
  15. Инфинбанк - 15 та
  16. TBC Bank - 17 та
  17. Ziraat Bank - 1 та
  18. KDB Bank Uzbekistan - 1та
  19. Smartbank - 8 та

Бир нечта банкларнинг саҳифаларида бўш иш ўринлари ҳақидаги маълумотлар янгиланмаган. Шунингдек, юқоридаги рўйхатда бўлмаган банкларнинг веб-сайтларида бўш вакансиялар кўрсатилмаган лекин резюме юбориш мумкин.

Рекрутерлик платформаларидаги бўш иш ўринлари

Ҳозирги пайтда рекрутерлик платформалари анча кўпайган бўлсада банклар ҳали ҳам ходимларни асосан hh.uz платформаси орқали излашмоқда. Платформа орқали 400 дан ортиқ бўш иш ўринлари ҳақида эълонлар актив ҳолатда турибди. Энг кўп ходим излаётган банк Ипотека банк бўлиб, платформада жами 68 вакансия ҳақида эълонлар мавжуд. Қуйида биз сизга қайси банкда нечта иш ўрни борлиги ва вакансиялар ҳақида маълумот олишингиз учун линк қолдирамиз. Ўзингизни қизиқтирган банк устига босиб, ушбу банкда мавжуд вакансиялар билан танишишингиз мумкин. Айтиб ўтишимиз керакки, баъзи вакансиялар мақола эълон қилингунига қадар ёпилиши ёки очилиши мумкин.

  1. Ипотека банк - 67 та
  2. Капиталбанк - 46 та
  3. TBC Bank - 37 та
  4. Hamkorbank - 30 та
  5. AVO Bank - 26 та
  6. Tenge Bank - 25 та
  7. Ўзмиллийбанк - 25 та
  8. Ўзсаноатқурилишбанк - 20 та
  9. Янги банк - 19 та
  10. Халқ банки - 18 та
  11. Ипак йўли банк - 15 та
  12. InFinBank - 14 та
  13. Anorbank - 13 та
  14. Ипак йўли банк - 12 та
  15. Микрокредитбанк - 10 та
  16. Apex Bank - 10 та
  17. Агробанк - 7 та
  18. Davr Bank - 7 та
  19. Туронбанк - 5 та
  20. Hayot Bank - 4 та
  21. Алоқабанк - 2 та
  22. Orient Finans Bank - 2 та
  23. Octobank - 2 та
  24. Асакабанк - 1 та
  25. KDB Bank Uzbekistan - 1 та
  26. Ziraat Bank Uzbekistan - 1 та
  27. Эрон Содерот Банк - 1 та

Бошқа банкларда ҳам бўш иш ўринлари бўлиши мумкин лекин бу ҳақда платформада эълон беришмаган. Банклар корпоратив веб-сайтлар ва hh.uz'дан ташқари бошқа платформаларда ҳам ходимларни қидиришади.

Бошқа платформалар

Олдинги мақолаларимизда ҳам айтганимиздек, айрим банклар фақатгина корпоратив сайтлар ёки рекрутерлар билан чекланмасдан малакали кадр қидиришнинг замонавийроқ йўлларига ўтган. Бир қатор банкларнинг ходимлар билан ишлаш (HR) бўлимларининг ўз ижтимоий тармоқ саҳифалари бор ва у ерда банкдаги вакансиялар тўғрисида муттасил ахборот бериб келинади.

Бундан ташқари, бир нечта банклар LinkedIn ижтимоий тармоғи орқали ҳам бўш иш ўринларини эълон қилиб боради. Вакансиялар сони жуда камлиги учун бу платформа ҳақида маълумотларни кейинги мақоламизда қўшамиз.

×