Халқ банкида “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонунга оид ўқув-семинар ташкил этилди

Халқ банкида “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонунга оид ўқув-семинар ташкил этилди

Халқ банкида “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонун ижросини самарали ташкил этиш мавзусида ўқув-семинари бўлиб ўтди. Унда Халқ банки марказий аппарати ходимлари ҳамда минтақавий марказлар ва уларга қарашли банк хизматлари марказлари ходимлари иштирок этди. 

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси прокурори, юридик фанлари бўйича фалсафа доктори Темур Сафаров йиғилганларга Қонун нормалари, уни амалиётга тўғри татбиқ этиш механизмлари, шунингдек, манфаатлар тўқнашувига олиб келувчи омиллар ва уларни аниқлаш усуллари, бундай ҳолатлар юзага келганда қандай чора кўриш зарурлиги тўғрисида батафсил маълумотлар бериб ўтди.

Теглар:
×