Капиталбанк "SIBOS-2024" молиявий форумининг иштирокчи-экспонентига айланди

21.10.2024 05:25

309

Timer  png5 дақиқада ўқилади
Капиталбанк 2024 йил 21-24 октабр кунлари Пекинда бўлиб ўтадиган "SIBOS-2024 " форумининг расмий иштирокчиси бўлган биринчи ўзбек банкига айланди.

Фото: Капиталбанк

Ўзбекистондаги энг йирик хусусий банклардан бири бўлган Капиталбанк 2024 йил 21-24 октабр кунлари Пекинда бўлиб ўтадиган \"SIBOS-2024\" форумининг расмий иштирокчи-экспоненти бўлган биринчи ўзбек банкига айланди. Тадбир ҳар йили SWIFT ахборот узатиш ва тўловларни амалга ошириш бўйича халқаро банклараро тизими томонидан ташкил этилади.

Фото: Капиталбанк

Банклар, ҳукуматлар ва технологик компаниялар ўртасидаги ҳамкорлик барқарор молиявий экотизимни яратиш учун муҳим аҳамият касб этади. SIBOS халқаро молиявий форумида иштирок этиш тажриба алмашиш, янги трендларни муҳокама қилиш ва мижозларимизга замонавий ва самарали молиявий ечимларни таклиф қилишда ёрдам берадиган стратегияларни шакллантириш учун ноёб имконият яратади”, — деди Банк Бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Сардор Исмаилов. – Ишончимиз комилки, халқаро тадбирларда фаол иштирок этиш нафақат банк, балки бутун молия соҳасини ривожлантиришга хизмат қилади, бутун дунё бўйлаб ҳамкорларимиз билан ҳамкорликнинг янги истиқболларни очиш орқали Ўзбекистон тадбиркорларига халқаро майдонларда ўз бизнесини юритиш имконини беради.

SIBOS -2024 форуми доирасида Капиталбанк халқаро ҳамкорлар билан бир қатор стратегик муҳим музокаралар ўтказади, шунингдек, \"давра суҳбат\"ларида иштирок этади.

SIBOS ҳақида

SIBOS конференция-кўргазмаси–пул маблағлари, қимматли қоғозлар ва савдо бошқаруви масалаларида тажриба алмашиш ва жамоавий қарорлар қабул қилиш учун энг йирик банк тадбири бўлиб, 1978 йилдан бери ўтказиб келинмоқда. Шунингдек, тадбирда рақамли валюталар, блокчейн ва ESG лойиҳалари мавзулари ҳам муҳокама қилинади.

SWIFT ҳақида

SWIFT - маълумот узатиш ва тўловларни амалга ошириш учун халқаро банклараро тизим. Тизимнинг ўзи тўлов тизими эмас–у иштирокчилар ўртасида ҳисоб-китоб ва ўзаро клиринг функцияларини бажармайди. 1973 йилда ташкил этилган.

Теглар:

#swift#капиталбанк

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган