Фото: Халқ банки
Жорий йилнинг 21-22 октябрь кунлари Халқ банки томонидан Бухоро вилоятида пресс-тур уюштирилди. Пресс-турнинг дастлабки қисмида маҳаллий ОАВ вакиллари, жамоатчилик фаоллари ва ҳудудий матбуот котиблари учун “Давлат ташкилотларида коммуникациянинг ўзига хос хусусиятлари” бўйича махсус семинар-тренинг ташкил этилди. Семинар-тренингни Халқ банки Бошқарув раисининг ахборот сиёсати масалалари маслаҳатчиси, банк ахборот хизмати раҳбари Гулноза Алимова олиб борди ва қатнашчилар билан ташкилотларда коммуникациянинг ўрни, ахборот хизмати вазифалари муҳокама қилинди.
Фото: Халқ банки
Шундан сўнг иштирокчилар банк томонидан молиявий қўллаб-қувватланган вилоятдаги тадбиркорлик объектларига бориб, уларнинг фаолияти билан яқиндан танишди. ;
“Султон Малика Зардўз” МЧЖ
“Султон Малика Зардўз” ;МЧЖ зардўзлик ва каштачилик соҳасида фаолият олиб борувчи корхоналардан бири ҳисобланади. Корхона ўз фаолиятини кенгайтириш ва замонавий технологияларни жорий қилиш мақсадида Халқ банкидан 1 млрд 200 млн сўмлик кредит олган. Ушбу молияавий ёрдам эвазига корхона ускуналар харид қилиб, ишлаб чиқариш ҳажмини сезиларли даражада оширди. ;
Фото: Халқ банки
Ҳозир корхонада 40 дан ортиқ ходим ишламоқда, улар ишлаб чиқарган миллий маҳсулотлар БАА, АҚШ, Қозоғистон ва Тожикистонга экспорт қилинмоқда. ;
“Bek Bags Business” МЧЖ ;
Бухоро вилояти Ғиждувон туманида жойлашган оилавий корхона – “Bek Bags Business” МЧЖ аёллар, болалар ҳамда турли хилдаги юк ташувчи сумкаларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати ва самарадорлигини оширишга кўмаклашиш мақсадида Халқ банки томонидан 100 минг АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилган бўлиб, бу маблағ корхонага янги ускуналар сотиб олиш учун имконият яратган. Натижада эса, корхона йилига 250 минг дона чарм маҳсулотларини бозорга етказиб бериш қувватига эга бўлган.
Фото: Халқ банки
“Ҳозирда хитойлик мутахассислар билан ҳамкорлик олиб боряпмиз. Маҳсулот дизайни устида ишлаш учун Хитойдан мутахассис чақирдик. Яқин кунларда корхонани янда-да кенгайтириб, маҳаллий аҳоли учун қўшимча иш жойи яратамиз” дейди МЧЖ раҳбари Содиқ Беков. ;
“Bek Bags Business” МЧЖ 30 нафардан ортиқ ходимни, шунингдек, имконияти чекланган фуқароларни иш билан таъминлаган. Ходимларга тушлик, узоқ масофадан қатновчилар учун эса ойликдан ташқари йўлкира ҳақи берилади. МЧЖ раҳбари Содиқ Беков яқин кунларда яна Халқ банкидан кредит олиш ва ишчилар сонини 100 нафарга етказиш истагидалигини билдирди. ;
“Парравшан транс” МЧЖ ;
Бухоро вилоятининг Когон туманида жойлашган мазкур тадбиркорлик объекти фаолияти 2010 йилда йўлга қўйилган бўлиб, бугунги кунда чорвачилик ва паррандачилик соҳасида бозорда мустаҳкам ўрин эгаллаган. Дастлаб кичик ҳажмда фаолиятини бошлаган бу корхона парранда ва чорва моллари сонини кўпайтириш мақсадида Халқ банкидан 12 млрд 300 млн сўм миқдорида молиявий кўмак олган. ;
\"Парравшан транс\" МЧЖ тасарруфидаги биноларда 160 минг парранда бўлиб, кунига 130 минг тухум бозорга етказиб берилади. Корхонанинг йиллик даромади 5,6 млрд сўмга тенг.
Фото: Халқ банки
“Яқинда Халқ банкидан кредит расмийлаштирдик. Кредит маблағларини бизнесга йўналтирганимиздан сўнг кунига 200 минг дона тухум олишни ва уларни четга экспорт қилишни режалаштиряпмиз. Ишчи ўрни 150 тага етади”, дейди МЧЖ раҳбари Азиз Равшанов. ;
Халқ банки ҳар йили бир неча маротаба республиканинг турли ҳудудларига пресс-тур уюштириб, банкдан молиявий кўмак олаётган йирик тадбиркорлик субъектлари билан жамоатчиликни таништиради. Бу Халқ банкининг республикада тадбиркорликни ривожлантиришда катта хизмат қилаётганини кўрсатади. Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13-14 июнь кунлари Халқ банки томонидан Андижон ва Наманган вилоятларига пресс-тур ташкил этилган эди.