Жорий йилнинг 24 октябрь куни UZCARD компаниясининг 20 йиллигига бағишланган молиявий технологиялар соҳасидаги катта тадбир – UZCARD FORUM 2024 бўлиб ўтди.
Халқ банки форум доирасидаги Ўзбекистоннинг финтех соҳасини ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшган энг яхши банклар тақдирланадиган UZCARD AWARDS 2024 маросимида “Энг яхши эмитент” номинацияси билан тақдирланди.
Мазкур мукофот банкнинг эмитент сифатида карталар сони ва сифатини оширишда етакчи эканлиги, мижозлар эҳтиёжларига мослаштирилган қулай ва хавфсиз тўлов тизимларини яратишдаги саъй-ҳаракатлари юксак баҳоланганлигининг эътирофидир.