Марказий банкнинг Жиззах вилояти Бош бошқармасига янги бошлиқ тайинланди

Марказий банкнинг Жиззах вилояти Бош бошқармасига янги бошлиқ тайинланди

Фото: Facebook

Марказий банкнинг тегишли буйруғига асосан Салоҳиддин Бахтиярович Ботиров Марказий банкнинг Жиззах вилояти Бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. 2019 йилдан бери ушбу лавозимда фаолият юритиб келган Султонбек Алишев лавозимидан озод қилинган. Бу ҳақда Bankers.uz манбалари хабар бермоқда.

Салоҳиддин Ботиров 1985 йилда Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида туғилган. 2009 йил Ўзбекистон Миллий университети ҳамда 2018 йил Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2003 йилда Халқ банкининг Жиззах вилоят филиали Ахборотлаштириш бўлими етакчи мутахассиси сифатида бошлаган. 2007 йилга қадар Халқ банки тизимида ишлаган. 2007 йилдан ҳозирга қадар Агробанк тизимида турли раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган. Лавозимга тайинлангунига қадар С.Ботиров "Агробанк" АТБнинг Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келаётганди.


×