Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида бирваракайига 2 та банкка ўғирликка тушганликда гумон қилинган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИББ маълум қилди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 31 май санасидан 1 июнь санасига ўтар кечаси 1993 йилда туғилган, муқаддам судланмаган эркак Сардоба туманининг Наврўз маҳалласида жойлашган Агробанк биносига деразани бузган ҳолда кириб, пул ва бошқа кўринишдаги қимматбаҳо буюмларни ўзлаштиришга ҳаракат қилган. Лекин ҳеч қандай пул ва қимматбаҳо буюмларни топа олмаган ва воқеа жойини тарк этган.
Мазкур шахс, шунингдек, Халқ банкининг Сардоба тумани филиалига бино деразаларини бузиш орқали кириб, банк сейфларини бузган. Шу пайтда қўриқлаш хизмати ходимлари ўғирлик содир бўлаётганини пайқаб қолган ва ўғри қочиб кетган.
Кузатув камераларидаги тасвирлар ҳамда жиноят жойида қолдириб кетилган буюмлар орқали ўғирликни содир этган шахс аниқланди, деб хабар берди Сирдарё вилояти ИИББ.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан олиб борилган тезкор қидирув давомида гумонланувчи шахс қўлга олинган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилди.
Тасодифий хабарлар
Туронбанкда очилган Visa карталари вақтинчалик ишламайди
Халқ банкида USAID MST лойиҳаси делегацияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
Туронбанк банкоматини бузиб очишга ҳаракат қилингани борасида муносабат билдирди