Халқ банкида “Accelerate” дастури иштирокчилари билан учрашув бўлиб ўтди

Халқ банкида “Accelerate” дастури иштирокчилари билан учрашув бўлиб ўтди

Фото: Халқ банки

Куни кеча USAID, Libra Philanthropies ва Халқ банки ҳамкорлигида тадбиркор хотин-қизларга “Accelerate” дастури доирасида бизнес кўникмалар ва шахсий ривожланиш бўйича тренинг ташкил этилди.

Тренингда мутахасислар томонидан:

  • Молиявий менежмент
  • Савдо ва маркетинг ҳамда унинг ҳуқуқий жиҳатлари
  • Рискларни бошқариш
  • Шахсий ривожланиш борасида зарурий кўникмалар берилди.

Accelerate – тадбиркорликнинг барча соҳалари бўйича ўқитишни қамраб оладиган махсус дастур.

Дастурнинг мақсади Марказий осиёлик кичик ва/ёки ўрта бизнес эгаси бўлган 300 нафар ёш хотин-қизларнинг рақамли бизнес кўникмаларини ошириш, тадбиркорлигини кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш ва даромадини оширишда кўмаклашишдан иборат.

“Accelerate” дастури УСАИДнинг тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш лойиҳаси кўмагида амалга оширилмоқда.

Теглар:
×