Самарқанд вилоятининг 2 та туманида 2,6 млрд сўм кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари маълум қилинди

25.05.2024 07:23

990

Хусусан, Булуғур туманида 1,5 млрд сўм кредит маблағлари, Пайариқ туманида 1,1 млрд сўм имтиёзли кредит маблағлари талон-торож қилинган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булунғур туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “F.M.” хусусий корхонаси раҳбари З.А. ва бошқалар тижорат банки филиалидан ун ва қурилиш маҳсулотлари сотиб олиш учун ажратилган 1,5 млрд сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шунингдек, Департаментнинг Пайариқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Ch.F.” МЧЖ раҳбари Ғ.М. тижорат банки филиалидан ажратилган 1,1 млрд сўм имтиёзли кредит маблағларини мақсадсиз ишлатиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Теглар:

#прокуратура#талон_торож

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган