Фото: HUMO
BC Card ва HUMO Корея ва Ўзбекистон ўртасидаги карта тўловлари тармоғини ўзаро боғламоқда. Бу орқали келажакда икки тизимнинг карта эгалари ҳам Кореяда, ҳам Ўзбекистонда ўз карталаридан фойдаланиб тўловларни амалга оширишлари мумкин бўлади.
Фото: HUMO
Жорий йилнинг 23 август куни Тошкент шаҳридаги Hyatt Regency меҳмонхонасида Жанубий Кореанинг BC Card тўлов тизими бош директори жаноб Чои Вон Сеок ва “Миллий банклараро процессинг маркази” АЖ (МБПМ) бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Мақсад Муҳиддинов иштирокида икки тўлов тизимини ўзаро интеграция қилиш тўғрисидаги битимни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Эслатиб ўтамиз, МБПМ Ўзбекистондаги "HUMO" тўлов тизими оператори ҳисобланади.
Фото: HUMO
"Компанияларимиз ўртасида бундай ҳамкорликни йўлга қўйиш нақдсиз тўловлар йўналишида халқаро муносабатларни ривожлантиришга хизмат қилади, шунингдек, ҲУМО карта эгалари ва БЧ Чард эгаларига ўз маҳаллий карталаридан иккала мамлакатда фойдаланиш имконини беради", — деб таъкидлади “Миллий банклараро процессинг маркази” АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Мақсад Муҳиддинов.
Унинг сўзларига кўра, тизимлар ўртасидаги интеграция туфайли Кореяда бўлган Ўзбекистон фуқоролари учун тўловлар ва молиявий операцияларни амалга оширишда қулай шароитлар яратилади.
BC Card — Жанубий Кореянинг энг йирик тўловлар процесссингини амалга оширувчи компанияси бўлиб, у биринчи навбатда молиявий институтларга, шунингдек, ўзининг Smartro шўъба компанияси орқали маҳаллий савдогарларга кредит карталари, дебит карталари ва олдиндан тўлов карталари каби хизматларини тақдим этиш билан шуғулланади. Молиявий ташкилотларга BPO (Business Process Outsourcing) карталарни чиқаради ҳамда интернет-тижорат ва мобил тўловлар бўйича ҳам хизмат кўрсатади.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг ёзидан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари Грузияда HUMO карталаридан чекловларсиз фойдаланиш: савдо нуқталарида тўловни амалга ошириш, TBC Bank банкоматлари орқали нақд пул олиш имкониятига эга бўлганди.
Тасодифий хабарлар
Сурхондарёда пенсия ва нафақа пулларини онлайн қиморга тиккан банк кассири аниқланди
Агробанк Бошқарув раисига янги ўринбосарлар тасдиқланди
"XALQ 25 QUIZ" ўйинлари Самарқанд, Жиззах ва Термиз шаҳарларида бўлиб ўтди - фото