Фото: Халқ банки
Халқ банки томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар билан манзилли ишлаб, даромадини оширишга кўмаклашиб келинмоқда.
Хусусан, Тошкент шаҳридаги маҳаллаларда хотин-қизлар учун “Устоз-шогирд” анъаналари асосида ҳунармандчилик ва каштачилик марказлари ташкил этилиб, тадбиркорликка йўналтирилмоқда. Бугунги кунда 100 нафарга яқин хотин-қиз ана шундай марказларда каштачиликни ўрганиб, ҳунари ортидан даромад топяпти. Куни кеча марказда таҳсил олган 14 нафар хотин-қизга малака сертификати топширилди.
Шунингдек, банкнинг корпоратив ижтимоий масъулиятни амалга ошириш борасидаги вазифалари қаторида китобхонликни оммалаштириш алоҳида ўринга эга. Тошкент шаҳрининг Миробод туманидаги "Парвона" маҳалласида Халқ банки ҳомийлигида ташкил этилган кутубхона ана шундай мақсадни амалга оширишда хизмат қилиб келмоқда.
Тафсилотлар билан “Ўзбекистон24” телеканалининг “Махсус репортаж” дастурида.
Тасодифий хабарлар
Жами кредит портфелининг қарийб 86 фоизи, депозитларнинг қарийб 67 фоизи 10 та давлат банкига тўғри келади
Пойтахт банк бошқарув раисига биринчи ўринбосар тайинланди
Доллар курси кетма-кет тўртинчи кун кўтарилиб, рекорд даражада қимматлашди