Жами кредит портфелининг қарийб 86 фоизи, депозитларнинг қарийб 67 фоизи 10 та давлат банкига тўғри келади

photo_2022-01-11_09-58-15

Иллюстратив фото: Bankers.uz

Марказий банк 2021 йил якунига кўра тижорат банклари томонидан ажратилган кредитлар ва жалб қилинган депозитлар қолдиғи тўғрисида маълумотларни тақдим қилди.

Кредит портфели бўйича

2022 йил 1 январь ҳолатига кўра, жами кредитлар қолдиғи 326,39 трлн. сўмни ташкил қилди. Кредит қолдиғининг 85,8 фоизи давлат улуши мавжуд банклар, 14,2 фоизи эса бошқа банклар ҳиссасига тўғри келади.

Давлат улуши мавжуд банклар орасида кредит қолдиғи Ўзмиллийбанк (74,03 трлн. сўм), Ўзсаноатқурилишбанк (43,15 трлн. сўм), Асакабанк (37,69 трлн. сўм) ларда юқори. Ушбу банкларнинг жами банк тизими кредит портфелидаги улуши мос равишда 22,7 фоиз, 13,2 фоиз, 11,5 фоизни ташкил қилади.

Давлат улуши устувор банкларнинг чакана кредитлари қолдиғи 55,85 трлн. сўмни ташкил қилмоқда. 2021 йилда Ипотека банк (+3 645 млрд. сўм), Қишлоқ қурилиш банк (+1 485 млрд. сўм) ва Агробанк (+902 млрд. сўм) ларда чакана кредит портфели энг кўп ортди. Жисмоний шахсларга ажратилган кредит қолдиғи бўйича Ипотека банк (13,89 трлн. сўм ёки банк тизимидаги улуши 20,0%), Қишлоқ қурилиш банк (9,06 трлн. сўм банк тизимидаги улуши 13,0%), Халқ банки (7,41 трлн. сўм банк тизимидаги улуши 10,7%), Ўзмиллийбанк (6,10 трлн. сўм банк тизимидаги улуши 8,8%) ва Агробанк (5,12 трлн. сўм банк тизимидаги улуши 7,4%)лар етакчи ўринларни эгаллаган.

Давлат улуши устувор бўлмаган банкларнинг кредит портфели 46,31 трлн. сўмни ташкил қилмоқда. Кредитларнинг 70,5 фоизи юридик шахсларга, 29,5 фоизи эса жисмоний шахсларга ажратилган. 2021 йилда кредит портфелининг энг кўп ўсиши Капиталбанк (+3,58 трлн. сўм), Hamkorbank (+2,09 трлн. сўм) ва Ипак йўли банк (+1,48 трлн. сўм) ларда кузатилган. Давлат улуши устувор бўлмаган банклар кредит портфелининг 13,64 трлн. сўми ёки 29,5 фоизи чакана кредитларга тўғри келади. TBC Bank (92,3%), Anorbank (91,7%) ва Эрон Содерот банк (90,0%) лар ажратган кредитининг катта қисми жисмоний шахсларга берилган.

Депозит портфели бўйича

Банк тизими депозит қолдиғининг 61,6 фоизи 10 та давлат банкига жойлаштирилган. Улар орасида Ўзмиллийбанк (14,7%), Агробанк (10,1%), ЎзСҚБ (8,9%) етакчилик қилмоқда. Шунингдек, депозитлар портфели бўйича топ-10 тижорат банклари орасида Капиталбанк (жами банк тизимидаги улуши 9,2%), Hamkorbank (5,8%), ИнФинбанк (4,6%) ва Ипак йўли банк (2,9%) лар борлиги эътиборга молик.

2021 йилда давлат банклари орасида депозит жалб қилишда Ипотека банк (+6,33 трлн. сўм), Ўзмиллийбанк (+4,89 трлн. сўм) ва Агробанк (+2,80 трлн. сўм) лар етакчилик қилган. Жисмоний шахслардан депозит жалб қилиш бўйича эса Ўзсаноатқурилишбанк (+1,21 трлн. сўм), Агробанк (+1,01 трлн. сўм) ва Ўзмиллийбанк (+1,03 трлн. сўм) дастлабки учликни ташкил қилган.

Давлат улуши устувор бўлмаган банклар орасида Капиталбанк (13,18 трлн. сўм), ЎзКДБ Банк (6,83 трлн. сўм) ва Трастбанк (5,45 трлн. сўм) ларнинг депозит қолдиғи юқори. 2021 йилда энг кўп ўсиш Капиталбанк (+7,13 трлн. сўм), Трастбанк (+1,78 трлн. сўм) ва Ипак йўли банк (+1,35 трлн. сўм) ларда кузатилган.

Kredit-depozit-01-2022 (1)

×