Пойтахт банк бошқарув раисига биринчи ўринбосар тайинланди

07.08.2024 10:40

1 262

Банк Кузатув кенгашининг тегишли қарорига кўра Дўстбой Абдурашидович Абжалов Пойтахт банк" АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Фото: Пойтахт банк

Абжалов Дўстбой Абдурашидович "Пойтахт банк" АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда банк Кузатув кенгашининг тегишли қарори жорий йил 5 июлда қабул қилинди.

Дўстбой Абжалов 1984 йилда Самарқанд вилояти Нуробод туманида туғилган. 2007 йилда Тошкент молия институтини "Банк иши" йўналишини тамомлаган.

Банк тизимидаги меҳнат фаолиятини 2009 йилда Ўзмиллийбанкда Банклараро ҳисоб-китоблар маркази Вакил Лоро банкларга чиқувчи тўловлар бўлими Ҳудудий бўлим ва филиалларга хизмат кўрсатиш шуъбаси 2-тоифали мутахассиси сифтида бошлаган. 2012 йилдан 2023 йилга қадар Азия Альянс банкда турли лавозимларда, хусусан, Амалиёт бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Самарқанд, Шайхонтохур филиаллари бошқарувчиси, бош офисда бошқарма бошлиғи каби раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган. 2023 йил сентябридан 2024 йилнинг февралига қадар АТ "Алоқaбанк" Миробод Ҳудудий комплекс хизматлар кўрсатиш маркази Корпоратив бизнес бўйича директор ўринбосари сифатида, 2024 йилнинг февраль-июль ойида Алоқабанк Лойиҳа офиси раҳбари сифатида ишлаган.

Аввалроқ, январь ойида Хасан Рахматов "Пойтахт банк" АЖ бошқаруви раиси этиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, июнь ойида Бирлашган Араб Амирликларининг "Bond Investments limited LLC" компанияси Пойтахт банкни 10 млн АҚШ долларига сотиб олиш бўйича келишувга эришганди.

Теглар:

#пойтахтбанк#тайинлов

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган