Фото: Халқ банки
Бугун аёл фақат уй-рўзғор ёки фарзанд тарбияси билан чегараланиб қолмай, балки у жамиятнинг ҳар жабҳасида фаол, ташаббускор.
Хусусан, Халқ банки тизимида фолият юритаётган ходимларнинг 40%га яқинини аёллар ташкил этади.
4-5-март кунлари банкнинг минтақавий марказларида аёллар ва оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш йўналиши бўйича масъул ходимлар учун икки кунлик семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Тренингда экспертлар томонидан соҳавий ҳамда шахсий ривожланиш борасида, жумладан, микромолиявий хизматлар кўрсатиш, молиявий саводхонлик, аёлларда етакчилик қобилятини ривожлантириш каби мавзуларда маълумотлар берилди.
Интерактив тарзда ўтган семинар-тренинг иштирокчилар учун ҳам манфаатли ҳам ижобий таассуротларга тўла бўлди.
Тасодифий хабарлар
Марказий банкка Тожикистон Миллий банки Раиси ташриф буюрди
Ўзмиллийбанк Хитой давлат тараққиёт банкидан 2 млрд юань кредит линияси жалб қилмоқда
Умиджон Абдуазимов Asia Alliance Bank бошқарув раиси лавозимига тасдиқланди