Умиджон Абдуазимов Asia Alliance Bank бошқарув раиси лавозимига тасдиқланди

Умиджон Абдуазимов Asia Alliance Bank бошқарув раиси лавозимига тасдиқланди

Фото: Asia Alliance Bank

"Asia Alliance Bank" акциядорлик тижорат банки акциядорларининг 2024 йил 20 майдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиши қарорига асосан, Умиджон Абдуазим ўғли Абдуазимов банк бошқарув раиси этиб тайинланди.

У.Абдуазимов 1980 йилда туғилган. 2001 йилда Ўзбекистон Миллий университетини “Халқаро иқтисодиёт” мутахассислиги бўйича бакалавр босқичини, 2004 йилда ушбу университетни “Халқаро иқтисодиётий муносабатлар” ихтисослиги бўйича магистратура босқичини тамомлаган.

Банк тизимидаги меҳнат фаолиятини 2004 йилда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Собир Раҳимов филиали Мижозларга хизмат кўрсатиш бўлими 2-тоифали мутахассиси лавозимидан бошлаб, мазкур бўлим бошлиғи лавозимигача кўтарилган. 2008 йилдан 2013 йилгача "Кредит-Стандарт" ОАТБ тизимида, Валюта амалиётлари бўлими бошлиғи, Конвертация ва экспорт-импорт бўлими бошлиғи, Тошкент шаҳар филиали бошқарувчи ўринбосари, Пул муомаласи ва чакана амалиётлари департаменти директори ўринбосари ҳамда Амалиёт бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.

2013 йилдан ҳозирги кунга қадар "Asia Alliance Bank" АТБ тизимида турли раҳбарлик лавозимларда, хусусан, Кредитлаш ва корпоратив мижозларга хизмат кўрсатиш бошқармаси Жисмоний шахсларни кредитлаш бўлими бошлиғи, Мирзо Улуғбек филиали бошқарувчи ўринбосари - Фронт-офис бошлиғи, Мирзо Улуғбек филиали бошқарувчиси лавозимларида ишлаб келган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 2023 йил июль ойидан бери банк бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келаётган Сергей Абдулхаевич Гимадиев ўз фаолиятини "APEX BANK" АЖ бошқарувида давом эттириши хабар қилинганди. Шунингдек, банк Кузатув кенгашининг жорий йил 13 февралдаги қарорига асосан, Акмал Шуҳратович Мансуров банк бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланганди.

Теглар:
×