Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида Тожикистон Миллий банки раиси Холиқзода Хоким Ҳикматулло билан учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқотда томонлар ҳар икки мамлакатдаги мавжуд макроиқтисодий вазият, амалга оширилаётган пул-кредит сиёсати ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишда ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.
Меҳмонлар самимий қабул ва икки мамлакат тижорат банклари ўртасидаги вакиллик муносабатларини ривожлантириш доирасидаги самарали ҳамкорлик учун миннатдорлик билдирдилар.
Томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга, жумладан, ўзаро ташрифлар ташкил этиш орқали тажриба алмашишга келишиб олдилар.