Ўзмиллийбанк Хитой давлат тараққиёт банкидан 2 млрд юань кредит линияси жалб қилмоқда

Ўзмиллийбанк Хитой давлат тараққиёт банкидан 2 млрд юань кредит линияси жалб қилмоқда

Фото: Ўзмиллийбанк

25 июнь куни Қозоғистон Республикасининг Остона шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) Банклараро бирлашмаси кенгашининг XX йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда ШҲТга аъзо давлатларнинг молия институтлари, жумладан Ҳиндистон инфратузилмани молиялаштириш компанияси, Қозоғистон тараққиёт банки, Хитой давлат тараққиёт банки, Кирғиз Республикасининг ОАЖ “Элдик банк”, Покистоннинг Хабиб Банки, ВЭБ.РФ давлат тараққиёт корпорацияси, Тожикистонинг ДУК “Амонатбонк жамғарма банки” ва Ўзмиллийбанк иштирок этди.

Фото: Ўзмиллийбанк

Ушбу тадбир доирасида “Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият миллий банк” АЖ ва Хитой давлат таррақиёт банки ўртасида 2 млрд Хитой юани (271 млн доллар) миқдорида кредит линиясини жалб қилиш юзасидан келишув имзоланди.

Фото: Ўзмиллийбанк

Бундан ташқари, ХДТБ кредит линияси:

  • кичик ва ўрта бизнес лойиҳалрини қўллаб қувватлашга;
  • аҳоли бандлигини таъминлаш ва турмуш даражасини оширишга ҳамда
  • икки мамлакатнинг ўзаро савдо ҳажмини оширишга хизмат қилади.

Мазкур кредит линиянинг афзаллиги молиялаштиришнинг фоиз ставкаси жозибадорлиги ҳамда Хитой билан савдо алоқаларида миллий валюталардан фойдаланиш, валюта айирбошлаш билан боғлиқ харажатларни камайтириб, савдо айланмасининг кенгайишига олиб келади.

Маълумот учун, Хитой давлат таррақиёт банки 1994 йилда ташкил этилган. Бош офиси Пекин шаҳрида жойлашган. Банкнинг капитали 236,3 млрд доллар, активлари 2,9 трлн доллар, соф фойдаси 12,3 млрд доллар.

Теглар:
×