АТ "Халқ банк" Бошқарув раиси Фарҳод Саламов оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар билан учрашди. Учрашувда Bankers.uz нашри вакили ҳам қатнашди.
Мулоқот давомида банкда амалга оширилаётган янгиликлар тўғрисида сўз юритилди.
— Аввало, барчангизни ўтган касб байрамингиз билан қутлайман, — деди Ф.Саломов, — жамоамиз катта карвон — 12 мингдан зиёд ходим ишлайди. Ютуқларимиз билан бирга, камчиликларимиз ҳам бор. Сизларнинг саъй-ҳаракатлариниз билан ана шу масалаларни қисқа муддатда ҳал этишимизга ишонамиз.
— Халқ банки мамлакатиздаги энг қадимий молия муассасаси, — дейди учрашувда сўзга чиққан Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров, — бу ерда кейинги йилларда амалга оширилган янгиланишлар чиндан ҳам катта. Хизмат тақозоси билан чекка ва олис туманларда кўп бўламан. Ўша ҳудудлардаги Халқ банки филилалларига кириб, мижозларга яратилган шарт-шароитлар, ходимларнинг уларга муносабати ва муомаласидан қувонаман. Бир пайтлар хориждан валюта харид қилиш ёки пулни нақдлаштириш учун юртдошларимиз қанча машаққат чекканини эслашнинг ўзи оғир.
Учрашувда журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларни беришди.
Тасодифий хабарлар
Марказий банк раиси ёшлар билан учрашди
Тижорат банклари халқаро картадан пул нақдлаштириш учун ўрнатилган комиссия бўйича изоҳ берди
Халқ банки тизими ходимлари ўртасида интеллектуал ўйинларга старт берилди (+фото)