Фото: Bankers.uz
Акциядорлик тижорат Халқ банки тизими ходимарининг ишдан ташқари вақтини ўзига хос тарзда ўтказиш, шу билан бирга ходимларнинг интеллектуал салоҳиятини қизиқарли тадбир уйғунлигида баҳолаш мақсадида, банкнинг республика бўйлаб барча филиаллари ходимлари учун махсус тимбилдинг лойиҳаси — "XALQ 25 QUIZ" ўйинларига старт берилди.
Банкда амалга оширилаётган трансформация жараёнлари ходимлар билан ишлаш йўналишида ташкил этилган ушбу лойиҳада банкнинг ҳар бир филиаллари ходимлари, шунингдек Бош офис таркибий бўлинмаларидан иборат ходимлар, жамоаларга бирлашган ҳолда, 10 июндан 5 августгача бўлиб ўтадиган ҳудудий баҳсларда иштирок этадилар. Барча ҳудудий босқичларда етакчи ўринни эгаллаган жамоалар Мустақиллик байрами арафасида ўтказиладиган финал баҳсида ўз билим ва зеҳнларини синаб кўришади.
"XALQ 25 QUIZ" ҳудудий босқич ўйинларининг дастлабкилари Нукус, Урганч ва Қарши шаҳарларида, мос равишда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Қашқадарё вилоят филиаллари жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Ўйин учун махсус тузилган 60 га яқин саволларга ходимлар 8 раунд давомида жавоб беришга ҳаракат қилишди.
Фото: Bankers.uz
Фото: Bankers.uz
Ўйинларнинг Қорақалпоғистон республикаси ҳудудий босқичида Нукус тумани филиалининг "Оқманғит" жамоаси, Хоразм вилояти ҳудудий босқичида Боғот туманининг "Боғот" жамоаси ҳамда Қашқадарё вилояти ҳудудий босқичида вилоят филиали Амалиёт бошқарамасининг "Амалиёт" жамоаси қўлга киритилдилар.
Ғолибларга пул мукофотлари топширилди ва улар финал ўйини йўлланмасини ҳам қўлга киритишди.
Фото: Bankers.uz
Тасодифий хабарлар
Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси ресурслари асосан иккиламчи бозор учун йўналтирилган
Ўзбекистонда ичимлик сувидан қарзи бўлган истемолчиларга кредит бермаслик тизими ишлаб чиқилмоқда
Марказий банк бош биноси томини қуёш панеллари билан қоплашни режалаштирмоқда