Фотоскрин: Марказий банк
“Ёшлар форуми-2023” доирасида Марказий банк раисининг “Раҳбар ва ёшлар” очиқ мулоқоти ташкил этилди.
Таъкидланганидек, камдан-кам мамлакатлардагина юртимиздаги каби ёшларга берилаётган эътибор, Президентимиз ташаббуси билан қабул қилинаётган ёшларга оид ҳуқуқий ҳужжатларнинг ёшлар манфаатларига қаратилганлигини кузатиш мумкин. Жумладан, 2016 йил 14 сентябрда қабул қилинган “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонун ҳам ёшларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлашда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Бугунги кунда Марказий банкнинг марказий аппарати ҳамда унинг ҳудудий бош бошқармаларида жами 300 нафар ёшлар фаолият юритиб келмоқда. Ҳар бир ёш ходим эътиборда бўлиб, уларнинг ишга мослашуви, ўз устида ишлаши, жамоа бўлиб ишлаш кўникмаларини шакллантириш учун зарур бўлган барча шарт-шароит ва имкониятлар яратилган.
Фотоскрин: Марказий банк
Очиқ мулоқот шаклида ўтказилган учрашувда ёшларга оид масалаларга ечим излаш, уларни янги ютуқлар, янги мақсадлар сари йўналтириш, ташкилотда жамоавий руҳни шакллантириш, касбий кўникмаларни ошириш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.
Хорижий давлатларда таълим олишни қўллаб-қувватлаш, ўқув курслари, ахборот-ресурс марказини ташкил этиш, хорижда таҳсил олган талабаларнинг илмий тадқиқот натижаларини Марказий банк тизимига жорий қилиш, ходимлар иштирокида интеллектуал ўйинларни ўтказишга доир таклифлар бўйича тегишли таркибий бўлинмаларга кўрсатмалар берилди.
Фотоскрин: Марказий банк
Ушбу учрашув ёшларни янада юксак марраларни эгаллаш, соҳанинг етук мутахассиси бўлиб етишиш, шунингдек, келажакдаги режа ва мақсадларини белгилаб олишда муҳим ўрин тутади.
Марказий банк Матбуот хизмати
Тасодифий хабарлар
"Бизнесни ривожлантириш банки: IT-лойиҳалар ва рақамли хизматлар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди
Самарқандда "Микрокредитбанк" раҳбари пора билан қўлга олинди
Алоқабанк Кузатув кенгаши таркиби янгиланди