Аввалроқ айрим тижорат банклари томонидан халқаро банк карталаридан нақд хорижий валюта ечиш учун комиссия жорий қилингани ва ушбу қарор ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилар томонидан норозилик билан қарши олингани тўғрисида хабар берган эдик.
Ушбу ҳолат бўйича халқаро карталаридан хорижий валюта нақдлаштириш бўйича комиссия ўрнатган Капиталбанк ва "Ипак Йўли" банки изоҳ берди.
28 июль куни эълон қилинган "Капиталбанк" АТБ баёнотида айтилишича, комиссия Россия ва Ўзбекистон ўртасида пул ўтказмалари тизимлари орқали тезкорлик билан пул ишлаб топмоқчи бўлган "маккорлар" оқимини тўхтатиш учун жорий қилинган. Ушбу схемага кўра, улар 15 кун кутмайди.
Капиталбанкнинг VISA карталарида 15 кундан ортиқ сақланган пул маблағларини хорижий валютада нақдлаштириш бўйича комиссия олинмайди.
Банк мижоздан комиссия ундирилишида ҳатолик бўлган бўлса, улар мижозга қайтаради.
Бугун, 29 июль куни "Ипак Йўли" АИТБ ҳам халқаро карталардан хорижий валюта нақдлашлаштириш учун олинадиган комиссия бўйича баёнот берди.
Банк хабарида айтилишича, мазкур тариф "Ипак Йўли" банки карталаридан банк кассаларида нақд хорижий валюта ечиш билан боғлиқ амалиётларгагина тегишли.
Жисмоний шахсларнинг аввал нақд пул билан тўлдирилган омонат ҳисобларидан қайтариш мақсадида нақд маблағ бериш одатдагидек ҳеч қандай комиссиясиз амалга оширилади.
Тасодифий хабарлар
Микрокредитбанк ISO 9001:2015 Халқаро стандартларига мувофиқлиги қайта тасдиқланди
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари қарийб $1 млрд.га кўпайди
12-13 июнь кунлари Тошкентда "Digital Uzbekistan" ПЛАС-форуми бўлиб ўтади