Халқ банки микромолиялашни ривожлантириш бўйича халқаро инвестиция компанияси билан ҳамкорлик қилади

Халқ банки микромолиялашни ривожлантириш бўйича халқаро инвестиция компанияси билан ҳамкорлик қилади

19 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида "Кичик бизнесга чегарасиз мадад, моҳиятга қайтиш" мавзусида учинчи Марказий Осиё микромолия саммити-2024 ўз ишини бошлади.

Икки кунлик саммитда Марказий Осиё микромолия ҳамжамияти – тадбиркорлар, молиявий ташкилотлар, мутахассислар, регуляторлар билан бир қаторда Халқ банки вакиллари ҳам иштирок этмоқда.

Саммит доирасида Халқ банки ҳамда “Gojo&Cоmpamy.Inc” Халқаро инвестиция компанияси ўртасида Ўзбекистонда микромолиялашни ривожлантириш бўйича стратегик ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ҳамкорлик доирасида аҳолига, шунингдек, микро ва кичик бизнес субъектларига тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун янги ва замонавий микромолия хизматлари ишлаб чиқилади. Шу билан бирга, аҳолидан тўловларни қабул қилиш бўйича Ўзбекистон бозорида янги ечимлар таклиф қилинади. 

Теглар:
×