Фото: Миллий Гвардия матбуот хизмати
28 октябр куни соат 03:34 лар атрофида Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳрида жойлашган “Туронбанк” АТБга қарашли хорижий валютани айирбошлашга мўлжалланган банкоматини ноъмалум шахс бузиб очишга ҳаракат қилган. Натижада мазкур банкоматга ўрнатилган қўриқлаш ускунаси томонидан зудлик билан "ташвиш хабари" Миллий гвардия қўриқлаш сафдорларига етиб борган ва тезкор гуруҳи ходимлари ушбу номаълум шахсни воқеа жойида — банкоматни махсус темир воситалар ёрдамида бузишга ҳаракат қилаётган пайтда қўлга олди.
Миллий Гвардия матбуот хизматининг маълум қилишича, ушбу шахс шаҳар ИИБга топширилиб, олиб борилган дастлабки суриштирув мобайнида, 24 ёшли фуқаро Қ.Ў эканлиги маълум бўлган.
Ҳозирда суриштирув ишлари давом этмоқда.
Ушбу ҳолат юзачидан "Туронбанк" АТБ муносабат билдирди ҳамда ушбу ҳаракатларни қаттиқ қоралашини маълум қилиб, фуқароларни шубҳали ҳолатлар тўғрисида милиция органларига хабар беришга чақирди.
Тасодифий хабарлар
Туркия МИР карталарига хизмат кўрсатишни тўлиқ тўхтатди
Anorbank мобил иловасида давлат хизматлари сервиси қўшилди
Ўзмиллийбанк акциядорларининг умумий йиғилиши кворум бўлмаганлиги учун қайтадан ўтказилади
Иккинчи халқаро ПЛАС-форуми дунёнинг 51 мамлакатидан 1500 дан ортиқ делегатларни бирлаштирди
Самарқандда 8 нафар фуқаронинг хабардорлигисиз кредит расмийлаштирган банк ходими аниқланди