Марказий банк 2023 йил 1 октябрь ҳолатига тижорат банкларининг депозитлари тўғрисида маълумот тақдим этди.
Ҳисобот даврида жами депозитлар қолдиғи 221 трлн 335 млрд сўмни ташкил қилмоқда. Депозитлар йил бошига нисбатан 4,60 трлн сўмга кўпайган.
1 октябрь ҳолатига кўра, юридик шахсларнинг жами депозити 144 трлн 160 млрд сўмни ташкил қилмоқда. Йил бошидан бери юридик шахслар депозит қолдиғи 9,454 трлн сўмга камайган. Камайиш, асосан, давлат улуши устувор банкларга тўғри келган. Масалан, биргина Ўзмиллийбанкда 9 трлн 166 млрд сўмга камайган. Бундан ташқари Асакабанк (-2 875 млрд сўм), Ипотека-банк (-1 209 млрд сўм), Трастбанк (-516 млрд сўм), Ўзсаноатқурилишбанк (-254 млрд сўм) ҳамда Алоқабанк (-245 млрд сўм) ларда ҳам депозитлар қолдиғи камайган.
Шунингдек, Халқ банки (+1 980 млрд сўм), Asia Alliance Bank (+671 млрд сўм), Ziraat Bank Uzbekistan (+596 млрд сўм), Агробанк (+419 млрд сўм), Октобанк (+368 млрд сўм) ларда юридик шахсларнинг депозит қолдиғи кўпайган.
1 октябрь ҳолатига кўра, жисмоний шахсларнинг жами депозити 77 трлн 175 млрд сўмни ташкил қилмоқда. Йил бошидан бери аҳоли омонатлари қолдиғи 14,05 трлн сўмга кўпайган. Хусусан, давлат банкларида 5 620 млрд сўмга кўпайган бўлса, хусусий банкларда 8 431 млрд сўмга кўпайган. Энг кўп ўсиш Капиталбанк (+2 744 млрд сўм), Агробанк (+1 589 млрд сўм), Алоқабанк (+1 150 млрд сўм), Ўзмиллийбанк (+971 млрд сўм) ҳамда TBC Bank (+931 млрд сўм) ларда кузатилган.
Ҳисобот даврида ЎзКДБ банк (-107 млрд сўм), Asia Alliance Bank (-57 млрд сўм), Октобанк (-35 млрд сўм) ларда аҳоли омонатлари қолдиғи камайган.
Тасодифий хабарлар
Йил якунига қадар Ипотека банк капиталидаги 75 фоиз улуш Венгриянинг OTP-Bank'ига сотилади
Муайян чегарадан ошган P2P амалиётлари cолиқ органларига тақдим этилиши мумкин
Трастбанк тадбиркорлар учун акция эълон қилди