Туронбанк бошқарув раисига биринчи ўринбосар тайинланди

Туронбанк бошқарув раисига биринчи ўринбосар тайинланди

Фото: Туронбанк

2019 йилдан "Туронбанк" акциядорлик тижорат банки бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Султан Торабекович Калдибаев мазкур банк бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тасдиқланди. Ушбу лавозимда ишлаган Азиз Ташев шу йилнинг май ойидан лавозимидан озод қилинган эди.

С.Калдибаев 1982 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 2003 йилда Тошкент молия институтини "Банк иши" йўналиши бўйича бакалавр, 2005 йилда эса "Кредит" йўналиши бўйича магистратура босқичларини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2003 йилда "Асака" банкида кредит мутахассиси сифатида бошлаган ва мазкур банкда кредитлаш департаменти директори ўринбосари лавозимигача кўтарилган. Туронбанкдаги фаолиятини 2016 йил Кредит департаменти директори ўринбосарилигидан бошлаган, 2019 йилдан бошқарув раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.  

×