Фото: Туронбанк
"Туронбанк" акциядорлик тижорат банки ҳамда Халқаро Молия Корпорацияси (IFC) маслаҳатчилар гуруҳи томонидан банкни кенг кўламли трансформация қилиш ҳамда бизнес жараёнларни оптималлаштириш тадбирлари доирасида, етакчи банк хизматлари маркази сифатида танланган Туронбанк Самарқанд БХМда "Банкнинг трансформация жараёнида мижозларга стандартлар асосида хизмат кўрсатишнинг моҳияти ва фаол сотувларни амалга ошириш" мавзусида махсус ўқув-тренинг машғулотлари ўтказилди.
Фото: Туронбанк
Ўқув-тренинг жараёнлари жорий йилнинг июль-август ойларида Самарқанд вилоятидаги банк бўлинмаларида, бевосита иш жойида, назарий ва амалий кўникмаларни аралаш тарзда сингдириш методикаси ёрдамида ўтказилди. Жараёнлар банк ва айни шу йўналишдаги тренингар ўтказишда тажрибага эга мутахассислар — банк-молия соҳасида маслаҳатчи Исмоил Туропов ҳамда «FinLab» компанияси тренери Шаҳноза Алимовалар иштирокида бўлиб ўтди.
Фото: Туронбанк
Тренингларда БХМнинг фронт-офис мутахассислари 6 та модул бўйича узоқ муддатли ўқув-курсларини якунладилар ҳамда малакавий тест ва имтиҳонлардан ўтишди. Курс якунида Самарқанд банк хизматлари маркази ходимлари учун тимбилдинг тадбири ҳамда сертификатларни топшириш маросими ташкиллаштирилди.
Фото: Туронбанк
Тасодифий хабарлар
Сахи Аннакличев "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ бошқаруви раиси этиб тайинланди
Трастбанкда “Факторинг афзалликлари ва ишлаш механизмлари” мавзусида ўқув семинари ташкил этилди
Ўзсаноатқурилишбанкни хусусийлаштириш жараёнига ОТБ ва ЕТТБ ҳам жалб қилинмоқда