Халқ банки Наманган ва Андижон вилоятларига пресс-тур уюштирди

Халқ банки Наманган ва Андижон вилоятларига пресс-тур уюштирди

Фото: Халқ банки

Жорий йилнинг 13-14 июнь кунлари Халқ банки томонидан Наманган ва Андижон вилоятларига пресс-тур уюштирилди. Пресс-тур давомида банк молиявий кўмагида ушбу вилоятларда ўз фаолиятини амалга ошираётган тадбиркорлик субъектлари билан яқиндан танишиш имконияти яратилди. Шунингдек, республика миқёсидаги ҳамда ҳудудий ОАВ вакиллари ва ижтимоий тармоқ фаоллари учун махсус тажриба алмашинув (тренинг) тадбирлари ҳам ташкиллаштирилди.

Фото: Халқ банки

“Nam Motor Servis” МЧЖ

Объект фаолияти 2007-йилда оддий сув насосларини таъмирлашдан бошланган. Бугунги кунда “Nam Motor Servis” МЧЖ сув насослари ва электродвигателлар ишлаб чиқарувчи республикадаги йирик корхоналардан ҳисобланади.

Фаолият кўламини кенгайтириш, замонавий ускуналар хариди учун Халқ банкидан қарийб 1,225 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилган корхонанинг бугунги кундаги йиллик даромади 55,6 млрд. сўмни ташкил қилади. Корхона 160 га яқин кишини иш ўрни билан таъминлаган.

Корхонадаги замонавий ускуналар ишлаб чиқариш жараёнларида кенг технологик имкониятларни таъминламоқда. Муассасада йилига ўн минг дона электродвигател, икки минг дона сув насосларини ишлаб чиқариш қуввати яратилган.

Фото: Халқ банки

Ҳамёнбоп нарх, ҳар бир хомашёни танлашда индивидуал ёндашув каби афзалликларга эга муассасада бугунги кунда “Nam Motor Servis” савдо белгиси остида эмалланган сим маҳсулотлари, катта ҳажмдаги электродвигател ва сув насослари ишлаб чиқарилмоқда. Маҳсулотлар Хитой ва Россиядан келтирилган сифатли хомашёдан тайёрланади ва энергия тежамкорлик классининг “IE2” даражасида бўлиб, халқаро стандартларга жавоб беради. Улар мамлакатимиздаги кон-металлургия комбинатлари, сув хўжалиги ҳамда Марказий Осиё давлатларига етказиб берилмоқда. 

“Nam Motor Servis” МЧЖнинг келгусидаги режалари истеъмолчиларга сифатли маҳсулотлар етказиб бериш, ишлаб чиқариш ҳажмини янада ошириб, мамлакат саноати ривожига ҳисса қўшишдир.

“Наманган Наврўз гуллари” МЧЖ

Иссиқхонада турли хил гуллар ва манзарали дарахтлар етиштирилади. Масъулияти чекланган жамият раҳбари Иброҳим Муҳиддинов шу йўналишдаги фаолиятини кенгайтириш мақсадида Халқ банки молиявий кўмагидан фойдаланиб, ўз бизнесини юритаётган тадбиркорлардан.

Гул ва манзарали дарахтлар кўчатларининг янги навларини яратиш ва иссиқхоналар майдонини кенгайтириш мақсадида Халқ банкидан 300 млн. сўм кредит маблағи ажратилган. Бугунги кунда жамиятнинг йиллик даромади 550 млн. сўм, 50га яқин одамнинг бандлиги таъминланган.

Фото: Халқ банки

“Наманган Наврўз гуллари” МЧЖ дастлаб 1 сотих майдонда ташкил этилган бўлса, бугунги кунда 1 гектарга яқин ҳудудда 23 хил турдан ортиқ гуллар ва манзарали дарахтлар етиштирилмоқда. Тадбиркор фаолияти ортидан яқинларининг ҳамда вилоят аҳолисининг бандлиги таъминланишига ҳисса қўшиб, кўплаб хотин-қизларни гулчилик соҳасига қизиқтириб келмоқда. 

Иссиқхонада етиштирилган гул ва манзарали дарахтлар туман ва шаҳарларимизни безашда, гуллар шаҳри Наманганни янада гўзал бўлишига ҳисса қўшмоқда.

“Best fiber” МЧЖ

Наманган туманидаги “Best fiber” масъулияти чекланган жамиятида нафақат аҳоли эҳтиёжларини қондиришга хизмат қиладиган маҳсулотлар ишлаб чиқарилади, балки корхона ўз фаолияти билан атроф-муҳитни асрашга ҳам катта ҳисса қўшиб келмоқда. Бу ерда ойига 300 тонна баклажка қайта ишланади ва саноатнинг турли соҳалари учун хомашё тайёрланади.

“Best fiber” МЧЖ Халқ банкининг корпоратив мижозларидан. 2,5 гектар майдонда ташкил этилган баклажкани қайта ишлаш корхонасига Хитойдан махсус ускуна хариди учун банк томонидан 1 млн. 200 минг АҚШ доллари миқдорида молиявий кўмак берилган. Корхонанинг йиллик даромади 10 млрд. сўм, 100 га яқин ишчи ўрни ташкил этилган.

Корхонада нафақат Ўзбекистон ҳудудидан йиғиб келинаётган хомашёлар қайта ишланади, балки қўшни давлатлар Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистондан ҳам баклажкалар импорт қилиниб, улар қайта ишланиб, яна шу мамлакатларга экспортга жўнатилади.

–    Мақсадимиз фақат даромад кўриш эмас, мамлакатимиз экологияси ҳимоясига ҳам ҳисса қўшиш, – дейди корхона таъсисчиси.

“Magna Sport” МЧЖ

Жорий йилнинг 10-май санасида президентимиз раҳбарлигида чарм ва ипак саноатини ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда 2023 йили чарм саноатида ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 3 триллион сўмга етгани, шунинг ярми Андижон ва Фарғона вилоятларига тўғри келгани таъкидланди.

Маълумки, Халқ банки чарм саноатида лойиҳаларни молиялаштиришга масъул этиб белгиланган. Банк томонидан ушбу йўналишдаги тадбиркорлик субъектлари фаолияти молиявий қўллаб-қувватлаб келинмоқда. Хусусан, Андижон вилояти, Балиқчи туманидаги “Магна Спорт” МЧЖ ана шундай муваффақиятли лойиҳалардан бири ҳисобланади.

Фото: Халқ банки

Корхона 2016 йилда кичик оилавий тадбиркорлик субъекти сифатида фаолиятини бошлаган бўлса, бугунги кунда бу ерда 100га яқин ходим меҳнат қилмоқда.

2023 йилда айланма маблағларни тўлдириш учун Халқ банкидан 3 млрд. сўм кредит ажратилган. 2024 йилда чарм соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида 840 минг АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилган.

Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 55 млрд.сўм. Бу ерда футбол, бокс, кураш, гимнастика ва бошқа спорт турлари учун сунъий чармдан кенг танловда 40 турга яқин маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. “Magna Sport” МЧЖ келгусида ўз маҳсулотларини экспортга йўналтириб, ташқи бозорларга чиқишни ҳам мақсад қилган.

×