Трастбанкда “Факторинг афзалликлари ва ишлаш механизмлари” мавзусида ўқув семинари ташкил этилди

Трастбанкда “Факторинг афзалликлари ва ишлаш механизмлари” мавзусида ўқув семинари ташкил этилди

Фото: Трастбанк

20 сентабрь куни “Трастбанк” ХАБда “Факторинг афзалликлари ва ишлаш механизмлари” мавзусида ўқув семинари ташкил этилди.

Фото: Трастбанк

Президентининг 2024 йил 12 августдаги “Факторинг хизматлари бозорини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки тизимида фаолият юритаётган ходимларнинг бу борада билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган турли ўқув машғулотлари ўтказилиши режалаштирилган.

Шу муносабат билан Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Банк ҳисоби ва аудити кафедраси” мудири, профессор Зафар Умаров иштирокида семинар ташкил қилиниб, профессор томонидан мавзуга оид тақдимот қилинди.

Фото: Трастбанк

Семинарда факторингнинг афзалликлари ва ишлаш механизмлари, ундан кимлар фойдаланиши мумкинлиги каби мавзуларда маълумотлар берилди. Хусусан, таъкидланганидек, факторинг хизмати тадбиркорлар ва компанияларга ўз мижозларига кечиктирилган тўлов шароитида маҳсулот ёки хизматлар тақдим этиш имконини беради. Компания мижоздан тўловни кутмасдан, фактор (банк ёки молия ташкилоти) ёрдамида ўз маблағларини тезроқ олади. Бу орқали компания ликвидлиги яхшиланади ва молиявий муаммоларни енгиллаштиради. Яъни факторинг – бу пул оқимларини барқарорлаштириш ва бизнесни ривожлантириш учун самарали ечим ҳисобланади.

Фото: Трастбанк

Теглар:
×