Сахи Аннакличев "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ бошқаруви раиси этиб тайинланди

02.10.2023 18:27

3 360

Timer  png5 дақиқада ўқилади
2020 йилнинг март ойидан "Ўзсаноатқурилишбанк " АТБ бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келган Аннакличев Сахи Сапармухамедович “Қишлоққурилишбанк” негизида ташкил этилган “Бизнесни ривожлантириш банки” бошқаруви раиси этиб тайинланди.

Фото: Ўзсаноатқурилишбанк

2020 йилнинг март ойидан \"Ўзсаноатқурилишбанк\" АТБ бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келган Аннакличев Сахи Сапармухамедович “Қишлоққурилишбанк” негизида ташкил этилган “Бизнесни ривожлантириш банки” бошқаруви раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Bankers.uz манбалари хабар бермоқда.

Аннакличев Сахи Сапармухамедович 1975 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, Тўрткўл туманида туғилган. 1996 йил Туркманистон халқ хўжалиги институтини, 1999 йилда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини, 2008 йилда Япония Кобе университетини, 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 1996 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Қорақалпоғистон Республикаси Бош бошқармаси Валюта-иқтисодиёт бўлими етакчи иқтисодчиси лавозимида бошлаган. Кейинчалик мазкур бошқарманинг бош иқтисодчиси, шўъба мудири лавозимларида ишлаган.

2000-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Молия департаменти бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғи ўринбосари, Марказий банк ҳузуридаги “Ўзбекистон Республикаси Молия соҳасини ривожлантириш бўйича агентлиги” Жаҳон банки лойиҳасининг маслаҳатчиси, бош бухгалтер, директор ўринбосари, Марказий банк Молия департаменти директори, Давлат-тижорат Халқ банки Бошқаруви Раиси ўринбосари лавозимларида фаолият юритган. 2017-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Инвестиция дастурлари шакллантирилиши ва амалга оширилиши мониторингини мувофиқлаштириш, хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири лавозимларида ишлаган.

С.Аннакличев 2018-2019 йилларда «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ Бошқарув Раисининг биринчи ўринбосари, 2019-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банк Бошқарув Раисининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритган. 2020 йил мартдан «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ Бошқаруви Раиси лавозимига тайинланган.

Шунингдек, хабар беришларича, шу кунга қадар “Қишлоқ қурилиш банк” бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келган Алишер Муратов ушбу банк раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.


Теглар:

#ўзсаноатқурилишбанк#ўзсқб#қишлоққурилишбанк#BRB

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган