Фото: Туронбанк
Туронбанк бош офисида “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва 2024 йилги Давлат дастурининг ижросини таъминлашда Туронбанк ходимларининг вазифалари” мавзуига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Фото: Туронбанк
Туронбанкнинг ҳудудлардаги марказлари ходимлари ҳам қамраб олинган тадбирда Тараққиёт стратегияси маркази директори Элдор Туляков, Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси Эркин Гадоев ҳамда Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси Малика Кадирханова иштирок этишди.
Фото: Туронбанк
Тараққиёт стратегияси маркази директори Элдор Туляков “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ҳақида батафсил маълумотларни тақдим этди. Шунингдек, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб қувваташ йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури борасида ҳам сўз юритди.
Фото: Туронбанк
Тадбир давомида “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва Давлат дастурлари ҳақида аҳолига кенг маълумот етказиш мақсадида ишга туширилган uzbekistan2030.uz портали борасида ҳам сўз юритилиб махсус видеоролик намойиш этилди.
Фото: Туронбанк
Сенатнинг Буджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси Эркин Гадоев “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга оширишда банк ходилмарининг ўрни, улар томонидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ҳақида сўз юритди.
Фото: Туронбанк
2030 йилга қадар иқтисодиёт тармоқларига 275 трлн сўм кредит ресурсларни йўналтириш, шу жумладан 41 трлн сўмлик микромолия хизматлари кўрсатилишини таъминлаш, шунингдек кредит ставкаларини бозор механизмлари асосида 2-3 фоиз бандга пасайтириш мақсад қилинган. Бюджет тақчиллигининг ЯИМга нисбатини 4 фоиздан юқори бўлмаслиги ҳамда инфляция даражаси 9 фоиз атрофида бўлишини таъминлаш режалаштирилган. Туронбанк ходимлари мазкур мақсадларни амалга оширишда ўз ҳиссаларини қўшишлари учун кўплаб маълумотларга эга бўлишди.
Тадбирда Туронбанкнинг барча БХМ ва БХОлари ходимлари ЗООМ платформаси орқали иштирок этди.
Фото: Туронбанк
“Ўзбекистон – 2030” стратегиясида Хотин-қизларни қўллаб- қувватлаш тизими ва гендер тенгликни таъминлашга масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Жумладан 2030 йилга қадар хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш орқали бошқарув лавозимларидаги хотин-қизлар улушини 30 фоизга ошириш ҳам мақсад қилинган. Тадбир давомида Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси Малика Кадирханова мазкур масалага тўхталиб ўтиб, аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш, хотин-қизлар учун иш ўринларини яратиш борасида банк соҳасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларга тўхталиб ўтди.
Фото: Туронбанк
Туронбанк боқаруви Раиси ўрибосари Шахло Ибрагимова эса “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва 2024 йилги Давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш борасида Туронбанк томонидан амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида маълумот берди.
Фото: Туронбанк
Банк ходимларининг Ўзбекистон-2030 стратегияси бўйича билимларини мустаҳкамлаш мақсадида ходимлар ўртасида қизиқарли викторина ҳам ўтказилди. Викторина саволларига тўғри жавоб берган ходимлар эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
Тасодифий хабарлар
Ориент Финанс банк устав капиталини 202,36 млрд. сўмга оширишни режалаштирмоқда
Марказий банк Тошкент шаҳар бош бошқармаси ходими пора билан қўлга тушди
Қоракўл туманида фермер хўжалиги 423,5 минг доллар кредитни талон-торож қилгани аниқланди