Халқ банки Oracle лицензиясини сотиб олиш учун тендер эълон қилди

 Халқ банки Oracle лицензиясини сотиб олиш учун тендер эълон қилди

Фото: Халқ банки

Харид предмети сифатида "Oracle лицензияси ва қўллаб-қувватлаш хизматлари" кўрсатилган. Харид миқдори 1 тўпламни, хизмат учун тўланиши кўрсатилган бошланғич нарх эса 22 млрд 517 миллион сўмни (ҚҚС билан) ташкил этади.

Тендер техник топшириғида етказиб бериб, ишга тушириш муддати 14 календар куни эканлиги белигиланган.

Тендерда хорижий фирма ва ташкилотлар, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар (етказиб берувчилар), шу жумладан, тендер шартларини бажарган кичик бизнес субъектлари ҳам иштирок этиши мумкин.

Таклифларни тақдим қилиш муддати: 7 октябрь, 2024 йил.








×