Халқ банки чарм соҳасини ривожлантиришни қўллаб-қувватламоқда

Халқ банки чарм соҳасини ривожлантиришни қўллаб-қувватламоқда

Фото: Халқ банки

Савдо саноат палатаси, Ўзчармсаноат уюшмаси ҳамда Халқ банки ҳамкорлигида “UzCharmExpo-2024 Leather Goods” 16-Халқаро ярмаркаси бўлиб ўтди.

Унда 300га яқин маҳаллий ва 30дан ортиқ хорижий давлат компаниялари ўз маҳсулот ва хизмат намуналари билан иштирок этди.

Маълумки, Халқ банки томонидан чарм саноатидаги лойиҳаларни молиялаштиришга миллий ва хорижий валютада узоқ муддатли кредитлар ажратилмоқда. Хусусан:

Маҳсулот ишлаб чиқариш учун

Хомашё ва эҳтиёт қисмлар хариди учун

2024-йилнинг I чорак якунлари бўйича:

жами инвестиция дастурлари доирасида 47 та лойиҳаларга 60 млн. доллардан ортиқ инвестициялар ўзлаштирилди

умумий қиймати 3,8 млн. долларлик 10 та инвестиция лойиҳаси фойдаланишга топширилди. Натижада 350дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди

Бугунгача жами 2 095 та лойиҳа бўйича 118,6 млрд. сўмлик молиялаштириш очилди:

2 088 та косибга миллий валютада нақд пулда 11,6 млрд. сўмлик кредитлар ажратилди

Халқ банки чарм-пойабзал соҳасидаги лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш ва бу орқали миллий маҳсулотларимизнинг ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошлиги ошишига кўмаклашиш, тадбиркорларни имтиёзли шартларда қўллаб-қувватлашда давом этади.

Теглар:
×