Банклардаги депозит ставкалари ўсишни бошлаган

Банклардаги депозит ставкалари ўсишни бошлаган

Марказий банк 1 ноябрь ҳолатида банк бозоридаги депозитларнинг ўртача фоиз ставкаларини маълум қилди.

Жисмоний шахсларга таклиф этилаётган омонатлар бўйича ўртача фоиз ставкаси октябрь ойида 20,7 фоизни ташкил қилди. Сентябрь ойида ушбу кўрсаткич 20,6 фоизни ташкил қилган эди.

1 ноябрь ҳолатида юридик шахсларнинг депозитлари бўйича ўртача фоиз ставкаси ҳам ошган — 16,7 фоиз.

Манба: Марказий банк


Жисмоний шахсларнинг чет эл валютасидаги муддатли депозитлари бўйича фоиз ставкалари 0,1 фоизга пасайган - 3,9 фоиз.

Юридик шахсларнинг муддатли депозитлари бўйича ўртача тортилган фоиз ставкалари 0,3 бандга ортиб, октябрь ойида 3,3 фоизни ташкил қилган.

Манба: Марказий банк

×