Фото: Халқ банки
Юртимизда ёшларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаси бўлиши, ўз салоҳиятини намоён этишига эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилган.
Бугун Халқ банкида Бошқарув Раиси ва банк ёшлари иштирокида "Раҳбар ва ёшлар" очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.
Учрашувда ёшлар сиёсати соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, Халқ банки тизимида фаолият олиб бораётган ёш кадрларга яратилган имконият ҳамда шароитлар, келгуси йил учун режалар муҳокама қилинди. Халқ банки раҳбари ёшларнинг таклифларини тинглаб, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлашга доим тайёр эканлигини билдирди.
Маълумот ўрнида, Халқ банки ёшлар таълимига молиявий кўмак беришда фаол банклардан саналади.
Жорий йилда банк томонидан тўлов контракт асосида ўқишга кирган, таҳсил олаётган жами 70 мингга яқин талабага таълим кредитлари ажратилди. Шундан 82%и хотин-қизлар ҳиссасига тўғри келади.
Тасодифий хабарлар
ANORBANK Ўзбекистонда биринчи Ислом банкини яратиш бўйича келишув имзолади
Микрокредитбанк бошқарув раисига биринчи ўринбосар тайинланди
Асакабанк Кузатув кенгашига беш нафар янги аъзо сайланди