"Асакабанк" АЖ акциядорларининг 7 сентябрь куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари умумий йиғилишида банкнинг янгиланган таркибдаги Кузатув кенгаши аъзолари сайланди. Бу ҳақда Корпоратив ахборот ягона порталида маълумот қолдирилган.
Янги Кузатув кенгаши таркибидан икки нафар мустақил аъзо ўрин олган. Булар Moody's Investors Service Россия бўлимида вице-президент - катта кредит мутахассиси лавозимида (2007-2022) ишлаган Ольга Ульянова ҳамда Арманистон Банк менежменти мактаби директори Ашот Осипянлар (2006-2019 йилларда Araratbank Бошқаруви раиси лавозимида фаолият юритган).
Шунингдек, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари – Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори Мирзохид Убайдуллаев, Молия вазирлиги Ҳудудлар молияси департаменти директори Русланбек Маманов, Молия вазирлиги Солиқ – божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон Аббасхановалар ҳам Кузатув кенгаши аъзолари этиб сайланган.
Банкнинг аввалги Кузатув кенгаши аъзоси бўлган Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг собиқ ўринбосари Бобур Абдиназаров Кузатув Кенгаши аъзолигидан чиқарилди.
Кузатув кенгашига янги сайланган аъзолар "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида" ги Қонуннинг 36 моддасига биноан, Марказий банк билан келишилгандан сўнг ўз лавозимларига киришишлари мумкин.
"Асакабанк" АЖ Кузатув кенгашининг янгиланган таркиби билан қуйида танишинг:
Тасодифий хабарлар
АVО bank устав капитал бўйича талабларни бажарди
Муайян чегарадан ошган P2P амалиётлари cолиқ органларига тақдим этилиши мумкин
Bank Apelsin расман Uzum Bank'га айланди