Фото: ANORBANK
27-30 апрель кунлари Ар-Риёд шаҳрида Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз ал Сауд ҳомийлигида Ислом тараққиёт банки гуруҳининг (ИТБ) йиллик анжуман йиғилиши ва олтин юбилейи бўлиб ўтмоқда. Тадбирларда халқаро ва минтақавий молия институтлари, Ислом банклари, хусусий сектор компаниялари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, Савдо-саноат палаталари ҳамда ишбилармонлар кенгашлари делегатлари қаторида ANORBANK вакиллари ҳам иштирок этмоқда.
Фото: ANORBANK
Уч кун давомида делегатлар иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ва ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш йўлларини ўрганмоқда. ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан ўзаро англашув меморандумини имзолади, унга кўра банк ва ХСРИК инвестиция имкониятлари ва молиялаштиришни ўрганиш ва аниқлашда яқиндан ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда. Хусусан, ANORBANK ва ХСРИК Ўзбекистонда биринчи Ислом банкини ташкил этиш лойиҳасини биргаликда ишлаб чиқишга келишиб олдилар. ХСРИК, ANORBANK ва бошқа хорижий компаниялар инвестиция киритиши кутилаётган янги банк Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ ташкил этилади ва мамлакатимиз иқтисодиётига хорижий сармояларни жалб этиш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади.
Фото: ANORBANK
Маълумот учун: Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси кўп томонлама ривожланиш молия институти бўлиб, у ўзига аъзо мамлакатларнинг иқтисодий ривожланишини қўллаб-қувватлайди. Жидда шаҳрида жойлашган ушбу корпорация Ислом тараққиёти банки гуруҳининг бир қисми саналади.
Фото: ANORBANK
Ўз навбатида, ANORBANK биринчи маҳаллий рақамли тижорат банки ҳамда Ўзбекистоннинг энг қиммат брендларидан бири бўлиб, у мижозларга хизмат кўрсатишни ривожлантириш бўйича мунтазам равишда янги лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Унинг вазифаси вақтни тежайдиган ва мижозлар истакларини ўзида мужассам қилган ишончли маҳсулотларни яратишдир.
ANORBANK’нинг замонавий ҳамда фойдали маҳсулотлари ва хизматлари ҳақида банкнинг сайтида, мобил иловасида, шунингдек ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида батафсил маълумот тақдим этилган:
Алоқа маркази: 1290
Ҳамкорлик асосида
Тасодифий хабарлар
Урганч шаҳрида "MKB-Erudit" интеллектуал баҳсларининг яна бир ҳудудий босқичи бўлиб ўтди
Фарғонада банкоматни тунамоқчи бўлган шахс қўлга олинди
Ўзсаноатқурилишбанк турк университети билан ўзаро англашув меморандуми имзолади