Фото: Халқ банки
Бугунги кунда мамлакатимиз аҳолисининг 18 миллиондан ортиғини хотин-қизлар ташкил қилади. Уларга муносиб турмуш шароитини яратиш, ижтимоий фаоллигини ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Маълумки, Халқ банки хотин-қизлар тадбиркорлигини ташкил этиш, ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашга масъул ҳисобланади. Бу борада Халқ банки томонидан тизимли ишлар йўлга қўйилган.
Аввал хабар берганимиздек, бугун Халқ банкида Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи 100дан ортиқ тадбиркор аёллар ва хотин-қизлар иштирокида “Аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш” мавзусида тематик учрашув бўлиб ўтди. Унда бугунги кунда хотин-қизларга яратилган имкониятлар, Халқ банкида мавжуд кредитлар, банк маҳсулотлари тўғрисида маълумот берилди. Тадбиркорлигини йўлган қўймоқчи бўлган аёллар учрашув орқали мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олди.
Шунингдек, тадбирда Office Market, Dekos, MFaktor каби лойиҳалар асосчиси, таниқли тадбиркор Ҳасан Мамасаидов иштирокида муваффақиятли бизнес юритишда энг муҳим факторлар ҳақида бизнес тренинг ташкил этилди.
Тасодифий хабарлар
Асакабанк чакана кредитлашни нима учун тўхтатганлиги борасида тушунтириш берди
Марказий банк асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича йиғилишини бир ҳафтага кечиктирди
Fitch Ratings Ўзсаноатқурилишбанкнинг узоқ муддатли кредит рейтингини барқарор прогноз билан тасдиқлади