Марказий банк асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича йиғилишини бир ҳафтага кечиктирди

Марказий банк асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича йиғилишини бир ҳафтага кечиктирди

Фото: Bankers.uz

Марказий банк асосий ставкасини кўриб чиқиш бўйича 2024 йил 24 октябрга белгиланган бошқарув йиғилиши санаси кўчирилганини маълум қилди.

Регуляторнинг маълум қилишича, халқаро молия ташкилотлари томонидан жаҳон ва савдо ҳамкорлардаги иқтисодий истиқболлар бўйича янгиланган прогнозлар ва 2024 йил III чораги бўйича Ўзбекистоннинг макроиқтисодий кўрсаткичлари октябрь ойининг иккинчи ярмида эълон қилинади.

Ишлаб чиқилаётган макроиқтисодий таҳлил ва прогнозларда ушбу янгиланган кўрсаткичлар асос бўлишини инобатга олиб, Марказий банк асосий ставкасини кўриб чиқиш ва Пул-кредит сиёсатининг асосий йўналишлари концептуал лойиҳасини тасдиқлаш бўйича Марказий банк бошқарувининг навбатдаги таянч йиғилиши жорий йилнинг 31 октябрида ўтказилиши белгиланди, дейилади МБ хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Марказий банк бошқарувининг 2024 йил 12 сентябрдаги йиғилишида асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилинганди.

×