Фото: Ўзсаноатқурилишбанк матбуот хизмати
"Fitch Ratings" халқаро рейтинг агентлиги Ўзсаноатқурилишбанк акциядорлик тижорат банки узоқ муддатли кредит рейтингини "BB-" даражасида, истиқболи барқарор прогнози билан тасдиқлади. Агентлик хабарига кўра, "Ўзсаноатқурилишбанк"нинг кредит рейтинги барқарор бизнес профили, етарли молиялаштириш позицияси ва капиталнинг етарлилиги даражаси билан белгиланади. Агентлик таҳлилчилари банкнинг ҳисобот санасига кўра активлар ҳажми бўйича иккинчи, Ўзбекистон банклари орасида эса капитал бўйича учинчи ўринни эгаллаб турган мустаҳкам бозор позицияларини қайд этган. "Барқарор" прогноз 12-18 ойлик истоқболда рейтингнинг ўзгармаслигини англатади.
Бугунги кунда Ўзсаноатқурилишбанк республиканинг иккинчи йирик банки бўлиб, асосий стратегик соҳаларда кучли корпоратив мижозлар базасига эга.
Хусусийлаштиришдан олдинги тайёргарлик доирасида Банк кредитлаш блокини (айниқса, кичик ва ўрта бизнес ва чакана савдо соҳасида) ривожлантириш ва корпоратив бошқарув инфратузилмасини яхшилаш мақсадида ички тизимни ислоҳ қилиш бўйича кенг қамровли ишларни амалга оширди.
Тўлиқ ҳисобот билан ушбу ҳаволада танишиш мумкин.
Тасодифий хабарлар
Тошкентда банкоматлардан қайтган маблағларни талон-торож қилган банк ходимлари аниқланди
1 сентябрдан талабалар учун Марказий банкнинг асосий фоиз ставкаси (14 фоиз) миқдорида имтиёзли таълим кредитларини бериш жорий этилади
Марказий банк бўш иш ўринларига махсус телеграм бот орқали ишга қабул қилмоқда
Туркия МИР карталарига хизмат кўрсатишни тўлиқ тўхтатди
"Трастбанк"нинг Бектемир филиали ўз фаолиятини бошлади