Фото: Халқ банки
Бугунги кунда "сунъий интелект", рақамли теҳнологиялар ҳар бир соҳага шиддат билан кириб келмоқда. Халқ банкида ҳам аҳолига кўрсатилаётган хизматларга рақамли технологияларни қўллаган ҳолда рақамлаштириш ишлари жадал олиб борилмоқда.
Биргина, ўтган йиллар мобайнида ижтимоий ва банк хизматлари тўлиқ рақамлаштирилганлиги натижасида банк марказларига бўлган мижозлар оқимининг ҳажми 60%га қисқариб, масофавий хизматлар салмоғи 60%га ўсди.
Президентимиз таъкидлаганидек банк ва молия соҳасида жаҳон талабларидан келиб чиқиб, сунъий интеллектни қўллашни кенгайтириш зарур. Шу мақсадда Халқ банки дунёнинг илғор IT компанияси "Asseco see d.o.o" (Asseco Central Europe) билан ҳамкорлик келишувини имзолади.
Келишувга асосан "сунъий интелект"ни банкнинг ҳар бир соҳасида кенг қўллаб, бизнес жараёнларини рақамлаштириш, банкда "Биг Дата" тизимини яратиш, «Контакт-сентр» дастурий тизимини янги босқичга олиб чиқиб, "сунъий интеллект"ни босқичма-босқич амалда жорий этиш режалаштирилган.
Шу билан бирга, ҳамкорлик келишувида «хазна» ва «Пайтен» (АСEЭ) тўлов тизимларини интеграция қилиш орқали тўловларнинг янги технологиясига босқичма-босқич ўтиш, мобил илова ёрдамида исталган давлатда тўловларни амалга ошириш имкониятини кенгайтириш режалаштирилган.
Тасодифий хабарлар
Бизнесни ривожлантириш банки ва Тошкент халқаро молиявий бошқарув ва технологиялар университети ўртасида меморандум имзоланди
Капиталбанк акцияларининг назорат пакети Алишер Усмоновга тегишли компанияга ўтди
Янги намунадаги 50 минг ва 100 минг сўмлик банкнотлар муомалага чиқарилди