Бизнесни ривожлантириш банки ва Тошкент халқаро молиявий бошқарув ва технологиялар университети ўртасида меморандум имзоланди

Бизнесни ривожлантириш банки ва Тошкент халқаро молиявий бошқарув ва технологиялар университети ўртасида меморандум имзоланди

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ малакали мутахассисларга бўлган эҳтиёжни қондириш, ходимларнинг касб малакасини мунтазам ошириб бориш ҳамда замонавий билимлар ва амалиётни уйғунлаштирган ҳолда банк хизматлари сифатини янада яхшилашга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Ана шу мақсадда банк ва Тошкент халқаро молиявий бошқарув ва технологиялар университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Келишув мутахассисларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳасида ўзаро англашув ва ҳамкорлик қилишни назарда тутади.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

Имзолаш маросимида томонлар истиқболда амалга ошириладиган лойиҳалар юзасидан ўзаро фикр алмашдилар. Хусусан, банк фаолияти соҳасида ходимлар ва талабаларни тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, махсус ўқув курсларини ташкил этиш, банк операциялари ва янги бизнес жараёнлари билан университет талабаларини яқиндан таништириш, турли мавзуларда қўшма амалий машғулотлар ўтказиш, талабаларнинг амалиёт ўташларини ташкил этиш каби йўналишлар муҳокамалар марказида бўлди.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

Шунингдек, ҳамкорликда турли мавзуларга бағишланган семинарлар, давра суҳбатлари, форумлар, тажриба алмашиш, маслаҳатлашувлар ва бошқа тадбирларни ўтказишга келишиб олинди.

Банк матбуот хизмати

×