Фото: Шоакбар Давиров / Bankers.uz
Бугун, 27 декабрь кунидан бошлаб янги намунадаги 50 минг ва 100 сўмлик банкнотлар муомалага чиқарилди.
Марказий банк 15 декабрда янги намунадаги 50 минг ва 100 минг сўмлик банкнот эмиссия қилишини маълум қилган эди. Орадан икки кун ўтиб, мутахассислар билан қайта ўрганиш натижасида 50 минг сўмлик банкнот намунасида техник хатолик борлиги аниқланди. Қайд этилишича, 50 минг сўмлик банкнот намунасининг олд томонида "Ал-Ҳаким ат-Термизий" мақбараси тасвири туширилгани, аммо мақбара номи "Абу Исо ат-Термизий" деб ёзилган.
22 декабрдан муомалага чиқарилиши мўлжалланган янги намунадаги пуллар, катта эҳтимол билан 50 минг сўмлик банкнотдаги техник хатолик туфайли беш кун ўтиб муомалага чиқарилди.
Bankers.uz мазкур банкнотларнинг ҳақиқий кўринишда расмга олиш имкониятини тақдим этган "Ипотека банк" АТИБ Меҳнат филиалига ўз миннатдорчилигини билдиради.
Тасодифий хабарлар
Туронбанк бу йил бир нечта янги инновацион хизматларни ишга туширмоқчи: шулардан бири — "Pin on glass" технологияси
HUMO тўлов тизимида узилишлар кузатилмоқда
3 кунлик ўсишдан кейин доллар курси пасайди