logo-1
Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Қорақалпоғистонда 750 млн. сўм кредит маблағлари талон-тарож этилди

Қорақалпоғистонда 750 млн. сўм кредит маблағлари талон-тарож этилди

Қорақалпоғистонда 750 млн. сўм кредит маблағлари талон-тарож этилди

IMG_20211112_180241_782

Фото: Makan.uz 

Қорақалпоғистоннинг Бўзатов туманида Халқ банки ходимлари томонидан 750 млн. сўм кредит маблағлари талон-тарож қилинди. Бу ҳақда маҳаллий Makon.uz нашри хабар бермоқда.

Хабарга кўра, АТ "Халқ банки" Кегайли филиали Бўзатов Банк хизматлари маркази ходимлари "Mirzayev Rustam Sarwa" ҳамда "Moynaq Agrosnab" фермер хўжаликлари билан олдиндан тил бириктирган ва 30 бош наслли қорамол олиб келиш учун ажратилган 750 миллион сўм кредит маблағини талон-тарож қилган.

"Тынышлық сақшысы" (Посбон) газетасининг ёзишича, ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167 моддаси "а" банди, 209 моддаси 1 қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этганликда айбланиб, айбланувчилар суд қаршисида жавобга берган.

Теги kredit Xalq bank
logo-1
        Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй