Ўзмиллийбанк бошқарув раисига биринчи ўринбосар тайинланди

Ўзмиллийбанк бошқарув раисига биринчи ўринбосар тайинланди

Фото: Азия Инвест банк

"Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки" АЖ (Ўзмиллийбанк) кузатув кенгашининг жорий йил 14 мартдаги қарорига асосан Усманбеков Сардорбек Анарбекович "Ўзмиллийбанк" АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари, банк бошқаруви аъзоси этиб тайинланган. Бу ҳақда банк томонидан Ягона корпоратив ахборот порталида маълум қилинган, шунингдек банк корпоратив сайтида ҳам маълумот жойлаштирилган. Тайинловга қадар - 2020 йил январь ойидан буён С.Усманбеков "Ўзмиллийбанк"нинг Россиядаги шўъба банки - "Азия Инвест банк" ЁАЖ бошқаруви раиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди. Кузатув кенгаши қарори матнида С.Усманбековнинг "Ўзмиллийбанк" АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланиши учун асос сифатида Ўзбекистон Республикаси Прездиденти Администрациясининг жорий йил 8 мартдаги ХДФУ хати кўрсатилган.

Интернет тармоғидаги маълумотларга кўра, Сардорбек Усманбеков 1979 йил Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти олий. 2000 йилда Тошкент молия институтини "бакалавр" ҳамда 2010 йилда шу институтни "магистр" босқичларини тамомлаган. 2012 йилга қадар Ўзмиллийбанк тизимида, 2012-2015 йилларда "Азия Альянс банк" АТБ Шайхонтохур филиали бошқарувчиси лавозимида, 2015-2019 йилларда "JV MAN Auto-Uzbekistan" МЧЖ ҚК директорининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

×